Интервью

Митти вайнер Эралининг продюсери ҳеч қаерда айтмаган янгиликни маълум қилди — видео

«Унга талаб кучли», — дейди у

Митти вайнер Эралининг продюсери ҳеч қаерда айтмаган янгиликни маълум қилди — видео

Митти вайнер Эралининг продюсери Шуҳрат Очилов YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида олдин ҳеч қаерда айтмаган янгиликни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Эрали қўшиқ куйлашни бошлайди. Бунга сабаб эса тўйларда унга бўлган талабнинг кучлилиги. Шу пайтгача Эрали тўй хизматларига бориб фақатгина табриклаб келган. Энди эса у учун 3-4 та қўшиқ ёзиляпти. Улар тайёр бўлгач, вайнер табрик билан чекланмайди ва қўшиқ ҳам айтади.

«Битта зўр янгилигимиз бор. Буни ҳали ҳеч қаерда айтмаганмиз. Биз Эралига 3-4 та қўшиқ айттирмоқчимиз. Чунки унга талаб кўп тушяпти. Кўп тўйларга чақиришади. У ерга бориб табриклашдан бошқа ҳеч нима бўлмаяпти. Ўзининг истеъдоди бор. Бир нечта шоирлар бизга шеър жўнатган. Шуларни композиторга олиб борганмиз. Ҳозирда янги қўшиқ устида иш олиб бориляпти. Кейин тўйларда фақат табриклаб келмайди қўшиқ ҳам айтади. Абдурозиқ билан дует қилса ҳам бўлади», — дейди продюсер.