Интервью

Қобил Каримбердиев «Аристократлар» концертидаги камчиликларни айтди

«Мавзулар бир-бирига яқин», — дейди у

Қобил Каримбердиев «Аристократлар» концертидаги камчиликларни айтди

Қизиқчи, актёр, «Дизайн» жамоаси аъзоси Қобил Каримбердиев YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида «Аристократлар» концертидаги камчиликларни айтди.

Қобил Каримбердиевнинг сўзларига кўра, кўп нарсалар сўзга қурилган. Қизиқчи саҳнавий кўринишлар ҳам бўлгани, бироқ улар чўзилиб кетганини таъкидлаб ўтди. Актёр концертнинг бундан бошқа томонлари яхши чиққанини айтди.

«Кўп нарсалар сўзга қуриб қўйилган. Баъзи саҳналарда ҳолат бор лекин чўзилиб кетган жойлари бўлди. Мавзулар бир-бирига яқинлиги бор. Камчилик томонлари шу. Қолгани зўр. Уларнинг ҳаммасига омад тилайман. Ҳаммаси професционал», — дейди Қобил Каримбердиев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Узоқов «Аристократлар» жамоасининг ҳозирги қилаётган иши профессионалликка тўғри келмаслигини айтганди.

Шунингдек, Жаҳонгир Хўжаевнинг «Аристократлар» концертидаги тўйидан лавҳа эълон қилинганди.