Интервью

Нурмуҳаммад Ҳусниддинов Америкада Голливуддаги роллари учун қанча ҳақ олганини айтди

«Америкада 20 дан ортиқ фильм ва сериалда суратга тушганман», — дейди актёр

Нурмуҳаммад Ҳусниддинов Америкада Голливуддаги роллари учун қанча ҳақ олганини айтди

Актёр Нурмуҳаммад Ҳусниддинов YouTube’даги «Salom live» лойиҳасига берган интервьюсида Америкага кетиб ишлашни соғинмаслигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Голливудда 20 дан ортиқ фильмда ва сериалларда суратга тушган. Актёр шундай бўлишига қарамай, у ерга кетишни истамаслигини айтди.

«Бир-бир пицца ейишни соғинаман. Тошкентнинг бирор жойида Америкадаги таъмни татиб кўрмадим. У ерга бориб яшашни, ишлашни соғинмайман. Менга кўплар ‘Green Card’инг бор. Актёрсан. Инглиз тилини биласан. Бу ерда нима қилиб юрибсан?, дейди. Ўзбекистонда оилам билан бўлсам, у ерда 3 сўм топганимдан кўра, бу ерда 1 сўм топганим яхши», — дейди Алихан.

Шунингдек, актёр Америкада эпизодик роль учун кунига 750 доллар топган. Голливудда ‘массовкаʼ учун соатига 8 доллардан ёзилган. Нурмуҳаммад Ҳусниддиновнинг сўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда ҳам маблағни актёр ва актрисалар билан келишилган ҳолда бериш ҳақида қонун чиқариш режалаштирилган.

«Америкада 20 дан ортиқ фильм ва сериалда суратга тушганман. Америка билан бу ерда кунлик тўлов ҳар хил. Америкада соатига 8 доллардан ёзиларди. Бундан 10 йил олдин кунига 750 доллар олардим. Бу ерда энди актёрларнинг даромади ўзи билан келишилган ҳолда, берилсин деган қонун чиқарилиши режалаштирилганди», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмуҳаммад Ҳусниддинов беҳаё фильмларда роль ўйнашга таклиф тушса, қандай жавоб беришини айтганди.