Интервью

Муқаддас Саъдуллаева нега онасини кўп йиғлатганини айтди

У буни атайлаб қилмаганини айтди

Муқаддас Саъдуллаева нега онасини кўп йиғлатганини айтди

Актриса Муқаддас Саъдуллаева онаси актриса Гулчеҳра Саъдуллаевани нима сабабдан йиғлатганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, буни атайлаб қилмаган. Шунингдек, актриса ҳаётида синовлар кўп бўлганини айтди. Oнаси ўша синовлар пайтида унга ачиниб кўп йиғлаганини таъкидлади.

«Ўзим атайлабдан йиғлатган вақтим бўлмаган. Лекин менда ҳаёт синовлари бўлган пайтда онам менга ачиниб кўп йиғлаб, кўп сиқилган», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновни Райҳондан рашк қилмаслиги ва фарзандларини унинг эгизаклари билан учрашишини хоҳлашини айтган эди. Шунингдек, турмуш ўртоғининг ҳар ерда ҳақиқатни гапириши уни доим ноқулай вазиятга солиб қўйишини таъкидлаган.