Интервью

Муқаддас Саъдуллаева Йигиталига турмушга чиққанини Фатҳулла Маъсудовдан яширгани ва бунинг сабабини айтди

Йигитали уни поччасидан рашк қилган

Муқаддас Саъдуллаева Йигиталига турмушга чиққанини Фатҳулла Маъсудовдан яширгани ва бунинг сабабини айтди

Актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов поччаси Фатҳулла Маъсудовдан рашк қилгани ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, Йигитали Мамажонов билан турмуш қурганини поччаси Фатҳулла Маъсудовдан яширган. Актриса турмуш ўртоғи шуни хоҳлаганини айтди. У поччаси билан хизмат сафарига кетмоқчи бўлганида эри рашк қилгани ҳақида гапирди.

«Биринчи турмуш қурганимизда ҳали яқин атрофдагилар билмасди. Фақат ота-онамиз биларди. Ҳаттоки, поччамга ҳам айтилмаганди. Опам биларди лекин турмуш ўртоғим ҳеч ким билмай турсин деганди. Ўша пайти биз Фатҳулла поччам билан Самарқанд ёки Андижонга хизмат сафарига кетганмиз. Барибир эркак кишида озгина рашк қилган. ‘Поччангиз бўлса, нима қилибди? Барибир эркакку’ деган. Ҳали поччам қандай инсон эканини билмаганди. Йўлда кетаётганимизда насиҳат қилганди поччам. Шунда овозини ёзиб олганман ва турмуш ўртоғимга жўнатганман. Шундан кейин унинг фикри тамоман ўзгарган», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновни Райҳондан рашк қилмаслиги ва фарзандларини унинг эгизаклари билан учрашишини хоҳлашини айтган эди. Шунингдек, турмуш ўртоғининг ҳар ерда ҳақиқатни гапириши уни доим ноқулай вазиятга солиб қўйишини таъкидлаган.