Муқаддас Саъдуллаева Йигитали ва қизи Саъдиянинг муносабати қандай эканини айтди
У қизи ота меҳрини кўролмаслигини ўйлаб сиқилгани ҳақида гапирди
Aктриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажонов билан биринчи турмушидан туғилган қизи Саъдиянинг муносабати қандай эканини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Йигитали Андижон сафарига кетган пайти Саъдия отасини жуда соғинган. Актриса қизи отаси келиши билан унинг бағрда ухлаб қолганини айтди. У Саъдия ҳозир ўзи отасидан кўрган меҳрдан ҳам ортиқроғини кўраётганини таъкидлади.
«Аллоҳимга беҳисоб шукур. Турмуш ўртоғим 2 кунга Андижонга кетганди. Ўша пайти Садияхон отасини жуда қаттиқ соғинди. Келиши билан отасининг бағрида ухлаяпти. ‘Отамни жуда ҳам соғиндим. Бугун у билан ухлайманʼ, деди. Мен ўзим ҳам болалигимда шундай эдим. Мактабни битирадиган пайтимда ҳам, отамни қучоқлаб ўтирардим. Бир пайтлар қизим мен кўрган ота меҳрини ҳис қилолмайдими деб кўнглим жуда ўксинарди. Бугун Аллоҳга ҳамду санолар айтаман. Қизим меҳрибон отаси ёнида. У мен кўрган меҳрдан аълороқ меҳрни отасидан кўряпти. Отасининг эрка маликаси. ма шаа Аллоҳ», — дейди у.
Мавзуга доир: Муқаддас Саъдуллаева турмушга чиқишидан олдин Йигиталига қандай шарт қўйган?
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновни Райҳондан рашк қилмаслиги ва фарзандларини унинг эгизаклари билан учрашишини хоҳлашини айтган эди. Шунингдек, турмуш ўртоғининг ҳар ерда ҳақиқатни гапириши уни доим ноқулай вазиятга солиб қўйишини таъкидлаган.