«Мирзабек Холмедовни ёмонлашим кераклигини айтишган» — Маҳфуза Шербоева
У буни режиссёрлар айтганини таъкидлади
Актриса, қизиқчи Маҳфуза Шербоева YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида «Маданият ва маърифат» телеканалидаги кўрсатувда режиссёрлар унга Мирзабек Холмедовни ёмонлаши кераклигини айтгани ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, устози Мирзабек Холмедовни кўрсатув давомида ёмонламаган, аксинча, мақтаган. Бироқ кимдир сўз устасига Маҳфуза Шербоева уни ёмонлаганини айтган. Кейинчалик, актриса Мирзабек Холмедов асл воқеадан хабардор бўлганини таъкидлади.
«’Маданият ва маърифат’ каналидаги кўрсатувдa ўртада яна бир воқеа бўлган. Мен ҳамма қизиқчиларни яхши кўраман ва ҳурмат қиламан. Ўша жойда ‘Мирзабек Холмедовни ёмонлаʼ деган. Бу гапни режиссёрлар айтган. ‘Нима учун шундай қилишим керакʼ деб сўраганимда, ‘Шундай дисклари бор исботлаб берамизʼ деган. Мен ‘Йўқ, бундай қилмайманʼ деганман. Ўша кўрсатувда Мирза акани мақтаганман. Лекин кимдир бориб Мирзабек Холмедовга Маҳфуза сизни ёмонлади деб айтибди. Мен устозга ҳаммасини тушунтирдим. Эртасига устозга бошқа одам ‘Мафуза сизни роса мақтадиʼ деб айтибди», — дейди актриса.




