Интервью

«Менга кўп маслаҳат берган». Иззат Шукуров Обид Асомов ҳақида гапирди

У Обид Асомовнинг маслаҳатларини ҳалигача ҳаётида қўллаб келишини айтди

«Менга кўп маслаҳат берган». Иззат Шукуров Обид Асомов ҳақида гапирди

Хонанда Иззат Шукуров сўз устаси Обид Асомов унга кўп маслаҳатлар бергани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, Обид Асломов кўп бора хунук инсондан қандай қилиб чиройли бола туғилиши мумкин деб ҳазиллашган. Хонанда сўз устасининг яхши инсон бўлганини таъкидлади. Шунингдек, Иззат Шукуров ёш бўлгани учун танилиш мақсадида кўп кўрсатувлар, жойларга борган. Шунда Обид Асомов унга ундай жойларга бормасликни маслаҳат берган. Иззат Шукуров ҳалигача шу маслаҳатларга амал қилишини айтди.

«Айниқса, менга кўп маслаҳар берарди. Мана шу гапни ҳазил тариқасида кўп айтган. Отам, онам, мен бирга ўтирсак, онамга қараб ‘Қандай қилиб шундай хунук инсондан чиройли фарзанд туғилиши мумкин?’, дерди. Аллоҳ раҳмат қилсин жуда яхши инсон эди. Кўп ҳазиллашарди. ҳар хил кўрсатувлар, тўғри келмайдиган жойларга ёш бўлганим учун қизиқиб борганман. Ўша пайти Обид ака қўнғироқ қилиб, ‘Ундай жойларга борма. Сенинг келажагиннга қаттиқ таъсир қилади. Ҳамма жойда кўринишим керак деб, ҳамма жойга ўзингни уриб кўрма’, деб айтарди. Шу маслаҳатларини ҳалигача ҳаётимда қўллаб келаман», — дейди хонанда.