Интервью

Марям Тиллаева Швейцариядаги мактабида уни камситишгани ҳақида гапирди — видео

«Жуда ҳам қийин кечган», — дейди у

Марям Тиллаева Швейцариядаги мактабида уни камситишгани ҳақида гапирди — видео

Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева рус интернет нашрларидан бирига берган интервьюсида Швейцариядаги мактабида уни камситишгани ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, у пайтлар жуда қийин кечган. Инстаблогер мактабидаги болаларнинг ҳаммаси француз бўлганини айтди. Марям Тиллаева эса уларга гапирмаган ва мослашиши қийин кечган. Маълум вақт ўтгач, у тил ўрганган ва мулоқатга киришишни бошлаган.

«Жуда ҳам қийин кечган, чунки барча болалар француз бўлган. Мен эса гапирмасдан юрганман, мослашишим бироз қийин бўлган. Аммо маълум вақт ўтгач улар билан мулоқотга киришишим учун бу тилларни ўрганишимга тўғри келган», — дейди Марям Тиллаева.

У Швейцариядаги мактабида туғилган кунини нишонлаш учун шоколадли торт олиб борган. Уни блогернинг онаси пишириб берган. Шунда синфдаги қизлар унинг тортини ҳеч ким емаслиги кераклигини айтган. Тортни Марям Тиллаеванинг ўзи ейишига тўғри келган. Кейинроқ синфдаги йигитлар келиб, ундан бир бўлак торт сўраган. Марям Тиллаева уларга бир бўлакдан берган. Улар эса тортни блогернинг курткасига булғаган.

«Туғилган куним эди, онам шоколадли торт тайёрлаб берган. Мен синфга кириб синфдошларимга тортни кўрсатмоқчи бўлганимда, синфимдаги қизлар ҳеч ким унинг тортини емасин деб айтган. Ўтириб тортни ўзим еганман. Кейин йигитлар олдимга келиб, ‘Бизга бир бўлак торт бер’, деди. Мен уларга бир парча торт бердим. Улар эса тортни менинг куркамни булғашди. Менда шунга ўхшаш воқеалар бўлган», — дейди инстаблогер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марям Тиллаева Амиран билан никоҳига ота-онасининг муносабати қандайлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, дастлаб ота-онаси бунга қарши бўлган. Ўша пайтда Марям Тиллаева ҳеч кимни эшитишни истамаган. Кейин улар қизига бу унинг шахсий тажрибаси эканини айтиб, истаганича яшашига қўйиб берган. Марям Тиллаева бу тўғри бўлганини таъкидлади. У ота-оналар фарзандларини ҳеч нимага мажбурламаслиги кераклигини айтган.

«Ўтиш керак бўлса, бошидан ўт, бошдан кечир, дейишди. Аввалига улар бунга мутлақо қарши эди, лекин мен ҳеч кимни тинглашни хоҳламадим. Кейин улар ‘Бу сеннинг шахсий тажрибанг. Агар сенга бирор нарса керак ёки нимадир йўқ бўлса, бизга айт’, деди. Менимча, бу тўғри. Ота-оналар сизни бирор нарсага мажбурлашлари тўғри эмас, чунки бола буни ўзича қилади. Кейин улар ‘Майли, истаганингни қил’, деди.