Интервью

Марям Тиллаева Амиран билан никоҳига ота-онасининг муносабати қандайлигини айтди — видео

«Аввалига улар қарши эди», — дейди Марям Тиллаева

Марям Тиллаева Амиран билан никоҳига ота-онасининг муносабати қандайлигини айтди — видео

Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева рус интернет нашрларидан бирига берган интервьюсида ота-онасининг Амиран Сардаров билан никоҳига муносабати қандайлигин айтди.

Унинг сўзларига кўра, дастлаб ота-онаси бунга қарши бўлган. Ўша пайтда Марям Тиллаева ҳеч кимни эшитишни истамаган. Кейин улар қизига бу унинг шахсий тажрибаси эканини айтиб, истаганича яшашига қўйиб берган. Марям Тиллаева бу тўғри бўлганини таъкидлади. У ота-оналар фарзандларини ҳеч нимага мажбурламаслиги кераклигини айтган.

«Ўтиш керак бўлса, бошидан ўт, бошдан кечир, дейишди. Аввалига улар бунга мутлақо қарши эди, лекин мен ҳеч кимни тинглашни хоҳламадим. Кейин улар ‘Бу сеннинг шахсий тажрибанг. Агар сенга бирор нарса керак ёки нимадир йўқ бўлса, бизга айт’, деди. Менимча, бу тўғри. Ота-оналар сизни бирор нарсага мажбурлашлари тўғри эмас, чунки бола буни ўзича қилади. Кейин улар ‘Майли, истаганингни қил’, деди.

Аввалроқ Марям Тиллаева Амиран билан муносабатларига ойдинлик киритганди. Блогер ўзи учун доим муаммолар яратишини айтди. У бир инсоннинг розилиги учун ҳамма нарсани йўқотишга тайёр бўлганига ҳали ҳам тушуна олмайди. Марям Тиллаева бу оммавий томоша учун оила аъзолари, дўстлари ва кузатувчиларидан узр сўради. У Амиранга омад тилади ва у билан учрашиши бежизга эмаслигини таъкидлади. Бу блогер учун катта тажриба бўлган.

«Мен баъзан ўзим учун муаммолар яратаман, чунки мен ўзимни қабул қилмайман ва эҳтимол, ҳурмат қилмайман. Қандай қилиб бир кишининг розилиги учун ҳамма нарсани йўқотишга тайёр бўлиш мумкинлигига ўзим тушунмаяпман. Бу оммавий томоша учун оилам, дўстларим ва кузатувчиларимдан узр сўрайман. Амиран ва сизга омад тилайман. Менимча, биз бу ҳаётда шунчаки учрашмаганмиз. Бу тажриба мени янада кучлироқ ва онглироқ қилди. Мен ўз чегараларимни аниқладим ва муносабатлар учун нимани қурбон қилишга тайёр эмаслигимни тушундим. Мен учун энг қийин нарса сиз билан яна учрашиш эди. Мен сизга бўлган ҳис-туйғуларимга қарам бўлишдан қўрқдим ва сиз ўз обрўингизни сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага тайёрсиз. Менга етказган оғриқни кечираман ва хафагарчиликни унутаман юбораман», — дейди у.

Шунингдек, у бобоси совға қилган зираклар ҳақида ҳам гапирди. Марям Тиллаева бундан мамнун эмаслигини айтди. Бироқ у собиқ турмуш ўртоғи билан дўстона муносабатларни сақлаб қолишга умид қилади. Блогер бу вазиятни етарлича тузатганини таъкидлади.

«Зиракларга келсак: мен унчалик мамнун эмасман, шундай бўлиши керак эди, деб ўйлаш осонроқ. Умид қиламанки, сиз ва мен дўстона муносабатларни сақлаб қоламиз. Мен бу вазиятни етарлича тузатдим, лекин бу оммавий никоҳда қатнашишга, ўзимни камситиш, алдашга ва мени севадиган барчага қарши ҳаракат қилишга тайёр эмасман», — дейди Марям Тиллаева.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mariam Tillyaeva 🕊🫀 (@mashatilly)

Шунингдек, у бобоси берган зиракни эри Амиран Сардаров олгани ҳақидаги гапига ойдинлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, буни Амиран қилмаган. Марям Тиллаева кўпинча нарсаларни йўқотиб қўяди. Шу сабабли буни ўзи қилган бўлиши мумкин. У Амиран Сардаровнинг гивоҳванд эмаслигини ҳам таъкидлади ва ундан узр сўради.

«Мен сен ҳақингда кўп нарса айтдим лекин бундан афсусдаман. Мен кўпинча сумка ва бошқа нарсаларимни йўқотиб қўяман. Бобом берган зиракни сен олдинг деб ўйлагандим. Бироқ далилим йўқ эди. Мен ҳарактерим билан уларни қаердадир ташлаб кетган бўлишим мумкин. Гиёҳвандлигинг ҳақидаги гапларга келсак, сен гивоҳванд эмассан», — дейди у.