Интервью

«Ўлим дарвозасидан қайтдим». Толиб Ҳожиев оғир касал бўлгани ҳақида айтди — видео

Актёрнинг ўпкаси 95 фоиз шикастланган

«Ўлим дарвозасидан қайтдим». Толиб Ҳожиев оғир касал бўлгани ҳақида айтди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Ҳожиев «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида оғир касал бўлгани ҳақида айтиб берди.

Актёр ҳаёт ширинлиги, буни ўлим ёқангиздан олганда, яхшироқ ҳис қилишингизни айтди. Толиб Ҳожиев ўпкасининг 95 фоизи зараланганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Аллоҳнинг мўжизаси билан тирик қолган. Шу сабабли актёр умрни қимор ўйнаб, ичкиликка берилиб ўтказмаслик кераклигини таъкидлади. Толиб Ҳожиев қайтиб бўлмайдиган ҳолатдан қайтганини айтди.

«Ҳаёт ширин экан. Унда яшаш завқли. Агар ўлим ёқангизда олса, буни яна ҳам аниқ кўрар экансиз. 95 фоиз ўпкам шикастланди. Иккаласи ҳам. Бу дегани тамом бўлди дегани. Аллоҳнинг мўжизаси билан мен сиз билан гаплашиб турибман. Ўлимнинг дарвозасидан 25-30 метр ичкарига кириб, биздан олдин кетганлар билан гаплашиб, қайтиб чиқдим. Худога шукур. Шунинг учун бу кунларнинг қадрига етиб яшаш керак. Уни қимор ўйнаб, ичкиликка берилиб, ёмон йўлларда ўтказиш керак эмас. Ўлим ҳақ. Мен қайтиб бўлмайдиган ҳолатдан қайтдим», — дейди актёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Толиб Ҳожиев Шоҳида Узоқовага уйланмоқчи бўлганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, санъаткорлар университетда бирга ўқиган. Толиб Ҳожиев Шоҳида Узоқованинг мард, елкадош бўлишга ҳаракат қиладиган қиз бўлганини таъкидлади. Улар дўст бўлган. Бироқ ўша вақтда актёр гуруҳдошига уйланмоқчилигини айтган. Шоҳида Узоқова эса унга дўстлик йўлини танлашгани учун шу қарорда қолиш кераклигини таъкидлаган. Толиб Ҳожиев улар ҳозир ҳам бир-бири билан дардлашиб туришини айтиб ўтган.

«Шоҳида мард қиз. Дардингизга шерик, юракдан сизга елкадош бўлишга ҳаракат қилиб, уддасидан чиқадиган қиз. Биз Шоҳида Узоқова билан олийгоҳда бирга ўқиганмиз. Талабалик давримиздан у менга бефарқ бўлмаган. Нима хизматим бўлмасин бирортасига йўқ демаган. Бир кун ‘Шоҳида сенга уйланмоқчиман’, дедим. У эса ‘Сен дўстингга уйланасанми?’, деди. Унга агар рози бўлса, шундай ниятим ҳам йўқ эмаслигини айтдим. Шоҳида ‘Энди дўст бўлдик. Қўй унинг йўлини бошқа томонга бурмайлик’, деди. Шундан кейин дўст бўлиб қолдик. Мана неча йил бўлган бўлса ҳам биз бир-биримиз билан хабарлашамиз, дардлашамиз», — дейди.