Интервью

Толиб Ҳожиев Шоҳида Узоқовага уйланмоқчи бўлганини айтди — видео

«Олийгоҳда бирга ўқиганмиз», — дейди у

Толиб Ҳожиев Шоҳида Узоқовага уйланмоқчи бўлганини айтди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Ҳожиев «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида ҳамкасби Шоҳида Узоқовага уйланмоқчи бўлганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, санъаткорлар университетда бирга ўқиган. Толиб Ҳожиев Шоҳида Узоқованинг мард, елкадош бўлишга ҳаракат қиладиган қиз бўлганини таъкидлади. Улар дўст бўлган. Бироқ ўша вақтда актёр гуруҳдошига уйланмоқчилигини айтган. Шоҳида Узоқова эса унга дўстлик йўлини танлашгани учун шу қарорда қолиш кераклигини таъкидлаган. Толиб Ҳожиев улар ҳозир ҳам бир-бири билан дардлашиб туришини айтиб ўтган.

«Шоҳида мард қиз. Дардингизга шерик, юракдан сизга елкадош бўлишга ҳаракат қилиб, уддасидан чиқадиган қиз. Биз Шоҳида Узоқова билан олийгоҳда бирга ўқиганмиз. Талабалик давримиздан у менга бефарқ бўлмаган. Нима хизматим бўлмасин бирортасига йўқ демаган. Бир кун ‘Шоҳида сенга уйланмоқчиман’, дедим. У эса ‘Сен дўстингга уйланасанми?’, деди. Унга агар рози бўлса, шундай ниятим ҳам йўқ эмаслигини айтдим. Шоҳида ‘Энди дўст бўлдик. Қўй унинг йўлини бошқа томонга бурмайлик’, деди. Шундан кейин дўст бўлиб қолдик. Мана неча йил бўлган бўлса ҳам биз бир-биримиз билан хабарлашамиз, дардлашамиз», — дейди.