Интервью

Юсуфхон Нурматов «Севармидинг айт» қўшиғи қандай яралганини айтди

«Қўшиқ яралиши учун бир ярим йил вақт кетган», — дейди хонанда

Юсуфхон Нурматов «Севармидинг айт» қўшиғи қандай яралганини айтди

Хонанда, актёр Юсуфхон Нурматов «Севармидинг айт» қўшиғининг яралиш тарих ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, қўшиқ мукаммал ишлангани учун ҳозиргача яшаб келмоқда. Дастлаб ашула шўх оҳангда бўлган. Юсуфхон Нурматов шу сабабли қўшиқ 11 марта «оранжировка» бўлганини таъкидлади. Шунингдек, актёр ашула яралиши учун 1 ярим йил вақт кетганини маълум қилди.

«Ҳозиргача келаётганининг сабаби жуда мукаммал ишланган.’Севармидинг айт’ қўшиғини отам басталаган. Бошида бу ашула сал шўхчан, ўйнайдиган бўлган. 11 марта ‘оранжировкаʼ бўлган. Кўнгил жиз этмайдиган бўлган ҳаммаси. Охирида Ғиёсхўжа Акмаловнинг ‘оранжировка’си билан халққа тақдим этилган.’The Cover up’ лойиҳаси мухлисларим дейилишига сабаб бўлган бўлса, бу мени бутунлай сакратиб юборган. Қўшиқ яралиши учун бир ярим йил вақт кетган», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юсуфхон Нурматов уйлангани ҳақида хабар берилганди.