Юлдуз Усмоновадан муаллифлик ҳуқуқини талаб қилган шоир «Хаста бўлма» шеъри тарихини гапириб берди
«Ўша пайти магистратурада ўқирдим», — дейди у
Юлдуз Усмоновадан муаллифлик ҳуқуқини талаб қилган шоир Йўлчи Рўзиев «Хаста бўлма» қўшиғининг яралиш тарихи ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, шеър 2016 йилда ёзилган. Шоир ўша пайти журналистикада ўқиб юрганини ва фотиҳа қилинган қизи оғир бетоб бўлиб қолганини айтди. У шеърни айнан ўша вазиятдан таъсирланиб ёзган. Шеър 4 дақиқада ёзилганин ҳамда барча ижтимоий саҳифаларига жойланган.
«Бу шеърнинг яралиш тарихи ҳақида тўхталадиган бўлсам, бу шеър 2016 йил 10 апрель куни ёзилган. У пайти журналистиканинг магистратура босқичида таҳсил олардим. Бўлажак турмуш ўртоғим, ўша пайти тўйимиз бўлмаганди, уяштирилгандик. Жуда оғир касалликка чалинган. Унга бағишлаб, таъсирланиб, 4 дақиқада ёзилган шеър. Соатигача ёзиб қўйганман. Ҳамма ижтимоий саҳифаларимда турибди. 14:44 да бошлаб, 14:47 да тугатганман», — дейди у.
Маълумот учун:
-
Юлдуз Усмонова судда ютқизиб, жаримага тортилди
-
Юлдуз Усмонова муаллифлик ҳуқуқини талаб қилган шоирни «шоир ахлатий» деб атади — видео
Эслатиб ўтамиз, Юлдуз Усмонова Ботир Қодировга ёзиб берган янги қўшиғининг ёпиқ тақдимоти ўтказилгани ва хонанда қачон концерт беришини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сарвара Юлдуз Усмонова билан муносабати ҳақида гапирганди.




