Интервью

Ёрқинхўжа Умаровнинг онаси унинг ҳеч ким билмайдиган сирларини ошкор қилди

Бу ҳақда Зоҳида Умарова интервьюларидан бирида айтган

Ёрқинхўжа Умаровнинг онаси унинг ҳеч ким билмайдиган сирларини ошкор қилди

«The Cover up» лойиҳаси орқали танилган хонанда Ёрқинхўжа Умаровнинг онаси Зоҳида Умарова унинг ҳеч ким билмайдига сирларини ошкор қилди.

Зоҳида Умарованинг сўзларига кўра, Ёрқинхўжанинг юраги ўзидан катта. У онаси йиғлаган пайтда йиғлаган, кулганида кулган. Онаси унинг ҳақиқий фарзанд бўла олганини айтди. Ҳалигача Ёрқинхўжанинг кийимларини онаси назорат қилади ва баъзида бундан чарчаб қолади.

«Ёрқинхўжа юраги ўзидан каттароқ йигит. Онаси йиғласа йиғлади, куллса кулди. Ҳақиқий фарзанд бўла олди. У озроқ дангаса. Ҳали ҳаётида бир марта ҳам бозорга чиқмаган. 30 га киряпти ҳали ҳам пайпоғидан сочининг учигача ўзим қарайман. Баъзида чарчаб ҳам қоламан», — дейди у.

Аввалроқ Ёрқинхўжа Умаровнинг тўйи қачонлиги маълум бўлганди. Унинг сўзларига кўра, 4 июнь куни қизи Зиёданинг тўйи бўлади. Шундан 1 ой ўтгач, Ёрқинхўжа Умаров уйланади. Зоҳида Умарова кўз остига олиб қўйган қиз борлигини айтди.

«Ёрқинхўжанинг Зиёдахон деган синглиси бор. Ундан кейин Ёрқинхўжани уйлантирамиз. Тўй 4 июнда бўлади. Ўғлимнинг тўйи ҳам бу йил. Зиёдахоннинг тўйидан 1 ой ўтгандан кейин Худо хоҳласа. Келин жуда тайёр эмас. Кўз остимизга олиб қўйган қиз бор. Мен ўйлайманки, у қиз Ёрқинхўжадек йигитга тегишга рози бўлади. Бу танлов оиламиз билан биргаликда қилинган», — дейди у.

Аввалроқ Ёрқинхўжа Умаров бўлажак хотинига экран орқали мурожаат қилганди. Хонанда бўлажак хотинига бақирмаслиги ва уни урушмаслигини айтди. Шунингдек, Ёрқинхўжа Умаров қийналиб кетганини таъкидлаб, бўлажак турмуш ўртоғи уни тезроқ топишини сўради.

«Бўлажак хотинимга бақирмайман Худо хоҳласа. Қўрқиб кетмасин. Бўлажак хотиним агар мени кўраётган бўлсанг, мен сизни урушмайман. Мени тезроқ топинг. Қийналиб кетдим», — дейди у.