Интервью

«Йиғлаб юбордим». «Афандининг қизлари»даги Муборак Абдуллаева Туркиядаги саёҳати ҳақида

У Туркияда адашиб қолганини айтди

«Йиғлаб юбордим». «Афандининг қизлари»даги Муборак Абдуллаева Туркиядаги саёҳати ҳақида

Актриса, блогер Муборак Абдуллаева YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Туркияга бўлган саёҳати ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, Туркияда адашиб қолган. Актриса йўл қидириб юрганида, бир қизга урилиб кетади. Кейин ўша қиз уни таниганини ва исми Марғуба эканини айтади. Блогер ўша қиз уни ҳаётда танимаса ҳам қариндошдек муомала қилганини таъкидлади.

«Таассуротлар ўзгача. Янгидан энергия олдим. Туркияда ҳам ўзбекларни кўрдим. У ерда ўзбек маҳалласи бор экан. Адашиб қолдим. Шерикларимнинг сим картаси ҳам, wифиъи ҳам йўқ эди. Улар йўлда кетаётганда, Шерали Жўраевнинг қўшиғи эшитилиб қолибди. У ўзбек ресторанидан келаётган экан. Улар жойини топган. Мен магазиндан wифи ёқтирган эдим. Ўша ерда йўлни кўриб кетаётган эдим. Йўлда битта қиз туртилиб кетди. Кейин узр сўради. Қовоғимни уйиб қўйдим. Шунда у сиз ‘Афандини қизларидаги Муборакмисиз?ʼ деди. Жуда хурсамд бўлдим. Исми Марғуба экан. Ҳаётда кўрмасдан, фақат интернетда кўриб худди ўзининг қариндошидек муомала қилди. Кетаётганимда, битта қучоқлаб йиғлаб юбордим», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муборак Абдуллаева ижтимоий тармоқдаги ролларига Эркин Комиловнинг муносабати қандайлигини айтганди.