Интервью

Иззат Шукуров қандай қизга уйланишини айтди

У тўйи ҳақидаги саволларга жавоб берди

Иззат Шукуров қандай қизга уйланишини айтди

Хонанда Иззат Шукуров тўйи ҳақидаги саволлара жавоб берди ҳамда қандай қизга уйланишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, онасига ўхшаган солиҳа қизга уйланади. Хонанда бўлажак турмуш ўртоғи чиройли, яхши, 4 суннатга мувофиқ бўлиши кераклигини айтди. Иззат Шукуров келажакдаги рафиқаси уни кузатиб турган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

«Вақт ўтиб барибир уйланаман. Ҳали тўйга вақт бор. Онамга ўхшаган солиҳа бўлиши керак. Буни кўп айтганман. Яхши, гўзал, чиройли бўлсин. 4 суннатга мувофиқ бўлсин. Энди бу ёғи тақдир, пешона кўраверамиз. Бу нарсани жуда очиқлаб кетмайман. Балки ҳозир мени кузатиб тургандир. Мен ҳам уни яхши кўраман. У ҳам мени яхши кўради. Мен аниқ бир инсон ҳақида гапирмаяпман. Келажакдаги бўлажак рафиқамни айтяпман», — дейди у.