Интервью

«Фатҳулла поччам отамни Йигиталидан рашк қилган» — Муқаддас Саъдуллаева

Марҳум актёр рафиқасига бу ҳақда айтиб берган

«Фатҳулла поччам отамни Йигиталидан рашк қилган» — Муқаддас Саъдуллаева

Актриса Муқаддас Саъдуллаева поччаси Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов қайнотасини Йигитали Мамажоновдан қизғонганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда актёрнинг ўзи турмуш ўртоғига айтган. Актриса ота-онаси турмуш ўртоғини жуда яхши кўришини таъкидлади.

«Раҳматли Фатҳулла поччам борлигида ҳам нимадир йиғинлар бўлиб қолса, отам турмуш ўртоғимни кўпроқ ёнига олиб, ўғлим деб гапирса, Фатҳулла поччам қизғонган. Бир кун катта ёшли эркак бўлса ҳам рашк қилибди. Раҳматли поччам ‘Отам кўпроқ Йигиталини яхши кўряпти. Менга кўпроқ эътибор бермаяпти. Фақат Йигитали бўлса бўлди. Мен рашк қиляпман’ деб опамга гапирибди. Кўз тегмасин ота-онам шу даражада яхши кўради», — дейди актриса.

Маълумот учун, Фатхулла Маъсудов 1963 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1986-1988 йилларда Ўзбек Давлат академик драма театрида режиссёр ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 1988 йилда актёрлик фаолиятини бошлаган. Актёр 1999 йилда «Шуҳрат» медали, 2003 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» унвони, 2014 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган. Актёр 2020 йил 30 август куни 57 ёшида коронавирус касаллигидан вафот этган.