Интервью

Элёрбек Мелибоев исмини ўзгартириши ва бунинг сабабини айтди — видео

Хонанда ўзини қайси машҳур қўшиқчига ўхшатишларини ҳам айтган

Элёрбек Мелибоев исмини ўзгартириши ва бунинг сабабини айтди — видео

«Артист» лойиҳаси орқали танилган Элёрбек Мелибоев «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида исмини ўзгартириши ва бунинг сабабини айтди.

У келажакда гитарачилардан ташкил топган гуруҳ тузишни режа қилган. Хонанда унга «Элда банд» деб ном беришини айтди. Элёрбек Мелибоев нега айнан шундай номламоқчилигини ҳам маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ёшлигида онаси уни шундай чақирган. Ўша вақтда хонанда машҳур бўлиб кетганида шу номдан тахаллус сифатида фойдаланишини айтган.

«Гитарадан ташкил топган гуруҳ тузиш ниятим бор. Унга ‘Элда банд’ деб ном қўймоқчиман. ‘Элда’ деб номлашимнинг сабаби, ёшлигимда онам эркалатиб шундай чақиргани. Ўша пайти ‘Она бир кун машҳур бўлсам, менинг тахаллусим ‘Элда’ бўлади’, деганман», — дейди у.

Шунингдек, Элёрбек Мелибоев уни машҳур рус қўшиқчиси Александр Рибакка ўхшатишларини айтди. Кўрсатув бошловчиси эса уни «Барселона» клуби аъзоси Де Йонгга ўхшатган. Хонанда эса юз тузилиши у билан ўхшаб кетишини таъкидлаган.

«Кўпчилик мени Александр Рибакка ўхшатади. Юз тузилишим Де Йонгга ўхшар экан», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева Элёрбек Мелибоев ҳамда Ҳожиакбар Рўзметов юлдузлик касаллигига чалинганини айтганди. Актриса айнан шу лойиҳадаги Ҳожиакбар ва Элёр истаган пайтда репетицияга келиб, истамаса келмаётганини айтди. Хонанда ўзи бир қатор хитлар яратган бўлса ҳам ҳеч кимга бундай муносабатда бўлмаган. У баъзилар учун кўтарилиш ва тушиш осонлиги, муҳими эса ўша ўринни сақлаб қолишлигини таъкидлади.

«Мен ҳамма ишларимни йиғиштириб сизларга вақтимни ажратаман. Соат неччида бўлса ҳам келаман, хабарларга жавоб бераман. Ундан кейин қарасам, Ҳожиакбар билан Элёрбек хоҳласа репетицияга келади, хоҳласа хабарларга жавоб беради, хоҳласа қўнғироққа жавоб беради. Режиссёр ва ташкилотчилар шуларга ялинади. Сиз битта қўшиқни хит қилиб маза қилиб юрибсиз. Ҳожиакбар ҳеч қачон бундай қилма. Бугун зўрсан, эртага ҳеч кимсан. Шуни ҳеч қачон эсингдан чиқарма. Кимдир учун кўтарилиш ва тушиш осон лекин уни ушлаб туриш қийин. Мен нечта хит айтсам ҳам ҳеч қачон ўзимни бундай тутмаганман», — дейди у.