Янгиликлар

«Нималар қивоссан сан». Муниса Ризаева эфир вақтида Ҳожиакбар Рўзметовни уришиб берди — видео

Хонанда машҳурликни ушлаб туриш қийинлигини айтди

«Нималар қивоссан сан». Муниса Ризаева эфир вақтида Ҳожиакбар Рўзметовни уришиб берди — видео

Актриса, хонанда Муниса Ризаева «Artist» кўрсатувидаги юлдузлик касалига чалинганлар ҳақида гапирди.

Актриса айнан шу лойиҳадаги Ҳожиакбар ва Элёр истаган пайтда репетицияга келиб, истамаса келмаётганини айтди. Хонанда ўзи бир қатор хитлар яратган бўлса ҳам ҳеч кимга бундай муносабатда бўлмаган. У баъзилар учун кўтарилиш ва тушиш осонлиги, муҳими эса ўша ўринни сақлаб қолишлигини таъкидлади.

«Мен ҳамма ишларимни йиғиштириб сизларга вақтимни ажратаман. Соат неччида бўлса ҳам келаман, хабарларга жавоб бераман. Ундан кейин қарасам, Ҳожиакбар билан Элёрбек хоҳласа репетицияга келади, хоҳласа хабарларга жавоб беради, хоҳласа қўнғироққа жавоб беради. Режиссёр ва ташкилотчилар шуларга ялинади. Сиз битта қўшиқни хит қилиб маза қилиб юрибсиз. Ҳожиакбар ҳеч қачон бундай қилма. Бугун зўрсан, эртага ҳеч кимсан. Шуни ҳеч қачон эсингдан чиқарма. Кимдир учун кўтарилиш ва тушиш осон лекин уни ушлаб туриш қийин. Мен нечта хит айтсам ҳам ҳеч қачон ўзимни бундай тутмаганман», — дейди у.

Аввалроқ «Artist» лойиҳасининг яна бир иштирокчиси Фотиҳабегим муҳокамаларга сабаб бўлган қўшиғига изоҳ берганди. У «Artist» лойиҳасида Madcon’нинг «Beggin» таронасини ижро этган. Баъзи тингловчилар шу қўшиқда Фотиҳабегимнинг ҳақоратли сўз ишлатганини айтган. Бироқ хонанданинг ўзи ундай бўлмаганини таъкидлади. Интервью пайтида у «Beggin» қўшиғининг айнан шу қисмини куйлаб берган.

«Ҳозир университетимизда имтиҳонлар бошланди. Хонага кирганимда, ҳамма ўша қўшиқни айтиб беради. Шунда ‘Мен сўзларини биламан’, дейман. Ўша пайтда куламан. Чунки бу менинг айбиммаслигини тушунаман. Сўзларини тўғри айтганман. Одамларнинг қулоғи шундай эшитган. Ҳарфларни алмаштириб юбормаганман. Биирнчи марта шундай изоҳларни кўрганимда, ‘Нима дедим?’, деб ўйлаганман. 1 ҳафтадан кейин Telegram’да тарқалишни бошлади. Шунда билганман», — дейди у.