Интервью

Дилфуза Исмоилова эридан ажрашганидан афсусланмаслигини айтди

«Энди севишга уяламан», — дейди у

Дилфуза Исмоилова эридан ажрашганидан афсусланмаслигини айтди

Хонанда, актриса Дилфуза Исмоилова собиқ турмуш ўртоғи билан ажрашганидан афсусланмаслигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, эри билан ажрашганидан ҳеч қачон пушаймон бўлмаган. Шунингдек, у ҳозир ёши катта бўлиб қолгани ва энди севишга уялишини айтди. Хонанда севгани фақат Аллоҳ эканини таъкидлади.

«Эрим билан ажрашганимдан ҳеч қачон пушайман бўлмаганман. Энди катта бўлиб қолдим севишга уяламан. Лекин севги ёш танламайди деган гап бор. Севги қандай бўларкан? Севиб кўрсаммикан деяпман. Севганим фақат Аллоҳ. Аллоҳни жуда қаттиқ севаман. Бундай севгу ҳеч кимда йўқ», — дейди у.