Даврон Кабулов «Миллион»дан кетганлар ҳақида фикрини билдирди
«Арзийдиган одамлар бор, арзимайдиган одамлар бор», — дейди у
Актёр, «Миллион» жамоасининг етакчиси, бошловчи Даврон Кабулов жамоани тарк этган иштирокчилар ҳақида фикрини билдирди.
Даврон Кабулов у учун арзийдиган ва арзимайдиган одамлар борлигини айтди. Сўзларига кўра, Умид Ҳайдаров жамоадан кетган пайти саҳнада ўзини тутишга ҳаракат қилган. Бироқ актёр саҳнада йиғлаб юборганини ва Умид Ҳайдаров бу нарсага арзишини таъкидлади.
«Бу кимнинг кетишига боғлиқ. Шундай одамлар бор, арзон одам дейилади. Уларнинг кетишига кетса кетди деб қарайсиз. Бошқа нарса йўқ. Умид кетган пайти саҳнада эмоциямни бекитишга жуда ҳаракат қилдим. Одамлар мени қувноқ ёки жиддий ҳолатда кўришга одатланган. Хуллас, арзийдиган одам бор. У учун кўз ёши ҳам тўкасиз. Арзимайдиган одамлар бор. Уларга бўпти дейсиз, бўлди. Бошқа гап йўқ. Ҳаёт топиш ва йўқотишлардаан иборат. Бунга нормал қараш керак. Асосийси, кимгадир боғлиқ бўлиб қолмаслик», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умиджон Ҳайдаров «Миллион» жамоасидан кетишининг сабабини айтгани, Даврон Кабулов «Миллион»нинг 2020 йилги концерти эълон қилинмаётганининг сабабини маълум қилгани, Луиза Расулова «Миллион» концертидан олдин Даврон Кабулов билан урушиб қолгани ҳақида гапириб бергани ҳамда Мафтуна Шокирова «Миллион»дан кетишининг сабабини айтгани маълум қилинган эди.
Шу билан бирга, «Миллион» жамоаси аъзоларига гонорар қай тартибда берилиши маълум бўлгани, Умиджон Ҳайдаров жамоа вакиллари билан бўлган бахтсиз ҳодисани айтиб бергани, «Миллион» номини ким қўйгани, жамоа аъзоси Маъруф Носиров тўйидан аввал фарзандли бўлганини айтгани ҳақида хабар берилган эди.