Интервью, Янгиликлар

Даврон Кабулов «7 юлдуз» молиявий жиҳатдан ўзини оқламаганини маълум қилди

«Ҳамма нарса пулга тақалмайди», — дейди у

Даврон Кабулов «7 юлдуз» молиявий жиҳатдан ўзини оқламаганини маълум қилди

«Миллион» етакчиси, телебошловчи Даврон Кабулов YoyTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида «7 юлдуз» гала концерти ўзини молиявий жиҳатдан оқламаганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, концертга тиккан сармоясини ҳали қайтариб ололмаган. Телебошловчи гала консетдан кичкина зарар билан чиқишини айтди. Шунингдек, у ҳамма нарса пулга тақалмаслигини, концертдан кўзланган мақсадга эришганини таъкидлади.

«Ижодий томондан кўнглим тўлди. Молиявий томондан кўнгил тўлмаслиги аниқ эди. Ўзим тиккан сармояни ҳали қайтариб ололганим йўқ. Менимча, кичкина зарарда чиқсам керак деб ўйлайман. Лекин ҳамма нарса пулга тақалмайди. Мисол учун, одамларга яхши лойиҳа эканини кўрсатмоқчи эдик. Менимча, бунинг уддасидан чиқяпмиз», — дейди актёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Райҳон ва Муниса Ризаева уришиб қолишгандан сўнг илк бор бирга «7 юлдуз» саҳнасида кўриниш берганди.