Интервью

Даврон Кабулов «7 Юлдуз» гала-концертида нега бошловчилик қилмаганини айтди

«Бу вазият кўрпани ўзимга тортиш бўлиб қолади», — дейди у

Даврон Кабулов «7 Юлдуз» гала-концертида нега бошловчилик қилмаганини айтди

«Миллион» жамоасининг етакчиси, бошловчи Даврон Кабулов «7 Юлдуз» гала-концертида нима сабабдан бошловчилик қилмагани ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, унда бундай ният бўлмаган. Бошловчи одамларнинг кайфиятини кўриб, хурсанд бўлганини таъкидлади.

«Бу вазиятда бошловчи бўлиш, кўрпани ўзимга тортиш бўлиб қоларди. Ўзим қилаётган лойиҳада чиқишим керак деган нарса бўлиб қоларди. Менда ундай нарса йўқ. Концертдаги 7 юлдузнинг ҳеч бирини продюсер сифатида кўтармаганман. Уларнинг клипини олиб бермаганман. Ўзи мазза қилиб қўшиқ айтсин. Мен шундан хурсанд бўламан. Мен 23 қаторда пультда ўтирибман. Одамларни кўриб, ўзим хурсанд бўляпман», — дейди Даврон Кабулов

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Даврон Кабулов «7 юлдуз» молиявий жиҳатдан ўзини оқламаганини маълум қилганди. Шунингдек, у Райҳон ва Мунисани дуэт куйлашга қандай кўндирганини айтганди.