«Битта шу хатони қилдик». Имрон «Тўй бўлади» қўшиғи билан боғлиқ можаро ҳақида гапириб берди
«Менда муаллифлик ҳуқуқи билан муаммо бўлмаган», — дейди у
Хонанда Имрон «Тўй бўлади» қўшиғи учун озарбайжонлик хонанда Арсен Шаҳунц билан бўлган можаро ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, муаллифлик ҳуқуқу билан боғлиқ муаммо бўлмаган. Арсен Шаҳунцга сўраган суммасини беришга рози бўлган. У бу сумма эвазига «Девочка, стоп» қўшиғининг ўзбекча вариантига ҳам муаллифлик ҳуқуқини беришини сўраган. Бироқ, озарбайжонлик хонанда муаллифлик ҳуқуқини беролмаслигини айтган.
«Менда муаллифлик ҳуқуқи билан муаммо бўлмаган. Арсен Шаҳунтсни қўшиғини ‘Тўй бўладиʼ қилиб айтганман. Битта шу хатони қилдик. Бу илтимос билан бўлганди. ‘Девочка, стоп’ни айтгандим. Айтгандан кейин чиқаришга тўғри келди. Айтган суммасини берамиз дедик лекин суммани олгандан кейин ҳам бизга муаллифлик ҳуқуқини бермади. Пулни бермадик. Шу пулни берасиз деяпти. Хўп, биз сенга шу суммани берамиз. Эвазига сен ўша қўшиқнинг ўзбекча вариантига муаллифлик ҳуқуқини берасан дедик. У йўқ деди. Унда шунча пул нимага берилади? Айтайлик 10 минг евро. Бу 12-13 доллар бўлади. Бундай ҳолатлар бўлди. Instagram 2-3 марта ‘взлом’ бўлиб кетди. Бунинг бадалини тўладик», — дейди хонанда.
Мавзуга доир: Юлдуз Усмонова муаллифлик ҳуқуқини талаб қилган шоирни «шоир ахлатий» деб атади — видео
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Имрон фақат жонли ижрода куйлашининг сабабини айтгани ва у онаси сабабли олийгоҳни ташлаб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Имрон нега Дурдона Қурбоновани тўйига таклиф қилмаганини айтгани, Имрон Дурдона Қурбонова билан ижодини тўхтатишига аёлининг рашк қилиши сабаб бўлмагани, хонанда актрисага видеомурожаат қилганининг сабабини айтгани маълум қилинганди.




