«Бир кунда айрилганмиз». Ғуломжон Ёқубов фарзандларининг ўлимига нима сабаб бўлганини айтди
Бу воқеага 24 йил бўлган
Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов фарзандлари бир кунда вафот этганини айтиб, улар нимадан қазо қилганини маълум қилди.
Санъаткорнинг сўзларига кўра, ўшанда фарзандлари 22, 23, 13 ёшда бўлган. Улардан бири нотўғри укол қилиниши сабаб қазо қилган. Катта ўғли эсам уларни касалхонага олиб кетаётган вақтда жарликка қулаб ҳалок бўлган.
«Фарзандларимиз биттаси 22, 23 ёшида, биттаси 13 ёшида эди бир кунда айрилдик улардан. Биттаси нотўғри укол қилинган, шундан қазо қилган. Акаси машина ҳайдашни билмас эди , лекин машина бор. Шифохонага олиб бориш учун ҳайдаган ва жарга тушиб кетган. У ҳам бир кунда ўлган. Икки фарзанддан айрилганмиз. Бу воқеага 24 йил бўлди, ҳозир набирам 24 ёшга тўлди. Юридик университетда ўқир эди. Бошқа бир оғлим эса политехнига институтида қўшимча дарсга борар эди», — дейди Ғуломжон Ёқубов.




