Интервью

«Бир кўришдаёқ яхши кўриб қолгандим». Самандар Ҳамроқулов «Муҳаббат синовлари» фильмидаги партнёри ҳақида 

«Лобар Полвонова билан биринчи танишганимни эслайман», — дейди актёр

«Бир кўришдаёқ яхши кўриб қолгандим». Самандар Ҳамроқулов «Муҳаббат синовлари» фильмидаги партнёри ҳақида 

Актёр, хонанда, телебошловчи Самандар Ҳамроқулов «Муҳаббта синовлари» фильмидаги шериги Лобар Полвонова ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, биринчи танишув «Туркистон» ёзги саройида бўлган. Актёр шеригини кўрганда «Шу қиз билан ўйнайманми?» деб сўраган. Хонанда эса Лобар Полвоновани биринчи кўргандаёқ яхши кўриб қолганини таъкидлади.

«Тасвирга олиш қайси саҳна, эпизоддан бошланганини аниқ эслолмайман. Лобар Полвонова билан биринчи танишганимни эслайман. Бу ‘Туркистон’ ёзги саройида бўлган. Шу қиз билан ўйнайманми деб сўраганман. Ҳа шу қиз. ёқдими? Шу қизни ёқтириб қола оласанми? дейишган. Мен аллақачон яхши кўрдим деганман. Унда яхши деган», — дейди у.