«Барибир шу ролни ўйнадим». Бекзод Муҳаммадкаримов «Шайтанат» сериалидаги образи ҳақида гапириб берди
Уни сериалга Ёдгор Саъдиев таклиф қилган
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов «Шайтанат» сериалидаги Элчин роли ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, сериалга Ёдгор Саъдиев таклиф қилган. Актёр асар кучли бўлганини, шу сабабдан бу сериалда пулга қарамасдан ўйнаганини айтди. Беҳзод Муҳаммадкаримов «Шайтанат»даги образи ўзига ёққанини, шундан бошқа образни гавдалантиришни истамаганини таъкидлади.
«Асар кучли эди. ‘Шайтанатʼ фильмида энг зўр актёрлар ўйнаган. Уларни чақириш муаммо бўлмаган. Чунки ҳамма ўқиган, машҳур асар. Унинг устига мавзу қизиқарли. Шунинг учун актёрлар пулга ҳам қарамасдан, катта хоҳиш билaн борган. Шахсан ўзим ҳам Ёдгор ака фильмни суратга олишидан олдин Шайтанани ўқимаган бўсанг ўқиб қўй, Элчин ролига эътибор қил деганди. Мен унгача ўқмагандим. Ўқиб чиққанимдан кейин айнан Элчин роли ёқди. Менинг тенгдошларимдан деярли ҳаммаси Ҳосил бойвачча, Жамшид образига қизиқди. Шу ролларни ўйнагиси келди. Менга Элчин ёқди. Чунки кимдор оқ, кимдир қора бўлса Элчин ўртада эди. Жаҳонгир Қосимов кимни қайси ролга мос эканини билиб олиш учун кастинг ўтказамиз деган. Мен Ёдгор акани олдига кириб Элчинни ўйнамасам, бошқа роль керак эмас дедим. Барибир шу ролни ўйнадим», дейдо актёр.




