Барчин Ғофурова Жамила Ғофурова билан қандай алоқаси борлигини айтди
«Direct'им шундай саволга тўлиб кетади», — дейди у
Актриса Барчин Ғофурова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Жамила Ғофурова билан қандай алоқаси борлигини айтди.
Уларнинг иккаласи ҳам қашқадарёлик, фамилияси ҳам бир хил. Бироқ Барчин Ғофурова Жамила Ғофурова билан ҳеч қандай қариндош эмаслигини айтди. Актриса шу каби саволлар кўпайиб кетгани учун ҳамкасби билан қариндошмиз, дейишга келишиб олган. Шунингдек, Барчин Ғофурова Жамила Ғофуровани қариндош опа-сингилларидан ҳам ортиқроқ кўришини таъкидлади.
«Жамила Ғофурова билан фамилиямиз бир хил. Яқинда ‘Ҳумо’да фестиваль бўлди. Жамила опам билан кўришиб қолдик. Аслида қариндош ҳам, опа-сингил ҳам эмасмиз. Умуман алоқамиз йўқ. Фамилиямиз бир хил. Иккаламиз ҳам Қашқадарёданмиз. Жамила опамга савол бердим. ‘Сизга ҳам қариндошингиз ёки сингингизми?, деб савол беряптими? Нима қиламиз?’, деб сўрадим. ‘Қариндошмиз, деб айтаверинг’, деди. Чунки direct’ларим тўлиб кетади. Ҳамма гапиравергани учун шу қарорга келдик. Лекин ўзимнинг қариндош опа-сингилларимдан ҳам яхши кўраман», — дейди у.




