Интервью

«Бахтиёр Сафаровни режиссёр сифатида кўролмадим». Муҳаммадали Алиев «Қадам» сериалидаги роли ҳақида

У кино оламига кириб келишига аёли сабабчи бўлганини айтди

«Бахтиёр Сафаровни режиссёр сифатида кўролмадим». Муҳаммадали Алиев «Қадам» сериалидаги роли ҳақида

Актёр, режиссёр Муҳаммадали Алиев «Қадам» сериалида Бахтиёр Сафаровни режиссёр сифатида кўролмагани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи қўллаб-қувватламаганда ҳалигача сотувчи бўлиб юрарди. Турмуш ўртоғи Шаҳноза унга «Қадам» сериалинининг кастингига боришини айтади. Кейин улар биргаликда Бахтиёр Сафаровнинг олдига боради ва кастингдан ўтади. Бироқ Муҳаммадали кастингдан сўнг ўзини актёр, Бахтиёр Сафаровни эса режиссёр сифатида кўролмаганини таъкидлади.

«Актёр бўлишимга аёлим сабаб бўлган. Агар у қўллаб-қувватламаганида ҳалигача сотувчи бўлиб юрган бўлардим. Бир куни танишларимдан бери ‘Sevimli’ каналида сериал учун кастинг ўтказилаётганини айтди. Аёлим бу ҳақида эшитиб, негадир кастингда иштирок этишимни истади. Балки бунга ишимдан қониқмаётганим сабаб бўлгандир. Иккимиз режиссор Бахтиёр Сафаровнинг олдига бордик. Аммо суҳбатдан сўнг ўзимни актёр, Бахтиёр Сафаровни режиссор сифатида кўролмадим. Чунки ‘Қадам’ сериали Бахтиёрнинг илк режиссорлик иши бўлгани учун аниқ фикри йўқ эди. Таваккал қилиб съёмкани бошлаганмиз», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммадали Алиев яқин дўстини бизнес сабаб йўқотгани ҳақида айтиб берганди. Шу билан бирга, актёр турмуш ўртоғини Камила орқали топганини айтганди.