Интервью

Аваз Охун «Мирзо театри»даги иштироки учун қанча маош олганини айтди

«Бу пул ўша вақтда яхши сумма эди», — дейди у

Аваз Охун «Мирзо театри»даги иштироки учун қанча маош олганини айтди

«Шуҳрат» медали соҳиби, актёр, сўз устаси Аваз Охун «Мирзо театри»да битта концерт учун қанча даромад олганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Мирзабек Холмедов яхшигина пул берган. Актёр «Мирзо театр»ининг битта концерти учун уч миллион сўм пул олганини айтди. Сўз устаси бу маблағ ўша пайтда яхши сумма бўлганини таъкидлади.

«’Мирзо театри’дан ойлик олганман. Мирзабек ака яхшигина пул берарди. Хурсанд бўлиб кетардим. Ўша пайтда уч миллион сўм берарди. Битта концертдан уч миллион пул олганман. Бу пул ўша пайтда эди», — дейди сўз устаси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аваз Охун ҳазил қиламан деб, ҳокимни хафа қилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, у Ҳожибой Тожибоевнинг ўлими билан боғлиқ миш-мишларга аниқлик киритгани, Аваз Охун ҳаётидаги энг оғир ҳолат ҳақида айтиб бергани ҳақида маълум қилинганди.