Интервью

Аваз Охун Ички ишлар органидан қанча маош олишини айтди

«Бунча пулга нима қиласан деб сўраши мумкин», — дейди у

Аваз Охун Ички ишлар органидан қанча маош олишини айтди

«Шуҳрат» медали соҳиби, актёр, сўз устаси Аваз Охун Ички ишлар ходими бўлиб ишлашини ва у ердан қанча даромад олишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, шу иши учун уч миллион ойлик маош олади. Сўз устаси бу ойлиги унча катта эмаслигини таъкидлади.

«Қизиқчиликни ўргартишим мумкин. Ўзи уч миллион ойликка ишлайман. Ички ишлар ходимиман. Ундай катта эмас тўғрими? Катта бўлса ҳам айтаверсин. Фақат бунча пулга нима қиласан деб сўраши мумкин», — дейди актёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аваз Охун ҳазил қиламан деб, ҳокимни хафа қилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, у Ҳожибой Тожибоевнинг ўлими билан боғлиқ миш-мишларга аниқлик киритгани, Аваз Охун ҳаётидаги энг оғир ҳолат ҳақида айтиб бергани ҳақида маълум қилинганди.