«Шуҳрат» медали соҳиби, актёр, сўз устаси Аваз Охун YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида баъзи аёллар уни йўлдан урмоқчи бўлгани ҳақида гапирди.
Актёр хотинига севиб уйлангани ва 4 та фарзанди борлигини айтди. Шунинг учун, ҳар доим тўғри юрганини таъкидлади. Шунингдек, сўз устаси эл эътиборида бўлгани учун «қийшиқ» юролмаслигини айтди.
«Йўлдан урмоқчи бўлганлар бўлган. Ҳаммада бўлади. Бу одамнинг ўзига боғлиқ. 4 та фарзандим бор. Хотинимни севиб уйланганман. Менга бегона аёл нимага керак? Битта нарса бор. Ҳалол юрмасангиз касофати уради. Худога шукур ҳар доим тўғри юрганман. Энди биз қийшиқ юролмаймиз чунки элнинг эътиборидаги одаммиз», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аваз Охун ҳазил қиламан деб, ҳокимни хафа қилгани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, у Ҳожибой Тожибоевнинг ўлими билан боғлиқ миш-мишларга аниқлик киритгани, Аваз Охун ҳаётидаги энг оғир ҳолат ҳақида айтиб бергани ҳақида маълум қилинганди.




