«Агар буни олдинроқ билганимда укамнинг тўйига рухсат бермаган бўлардим». Сарвара келини ҳақида гапирди
Келини ҳам, укаси ҳам грандда ўқишини таъкидлаган
Хонанда, актриса Сарвара YouTube’даги «Bir zum TV»га берган интервьюсида келини ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, укаси ва келини ҳали университетни тамомламаган. Укаси Тошкентда, келини эса водийда ўқийди. Сарвара келини ўқишни тамомламаганини олдинроқ билганида тўйга розилик бермаслигини таъкидлаган.
«Охирги олган келиним ҳам, укам ҳам ўқийди. Иккаласи ҳам грантда ўқийди. Грантда ўқиш бошқа ўқувчилардан ақлли дегани. Лекин улар ҳали ўқиши тугамасдан турмуш қуришди. Биз водийдан келин олдик. Унинг ўқиши водийда. Мен келинимга сал шошилибсиз, бир йилдан кейин турмушга чиқсангиз яхши бўларди дедим. Агар мен шуни билганимда тўйга рухсат бермаган бўлардим. Нимага десангиз, бир йил ҳеч нимамас. Ўқиш энг муҳими. Агар шу қиз сени деб ўқишини ташлаб кетса, бу катта хато бўлади деб укамга айтдим. Чунки аёл киши ишламаган тақдирда ҳам ўқиши керак. Ақлли аёлдан ақлли фарзандлар туғилади. Уларни тарбиялашда ўқимишли бўлиш жуда ҳам муҳим», — дейди у.




