Интервью

«Ҳақиқий сингиллигини ўшанда ҳис қилганман». Искандар Ҳамроқулов синглиси билан бўлган воқеа ҳақида

«Бизда азалдан шундай бўлган», — дейди у

«Ҳақиқий сингиллигини ўшанда ҳис қилганман». Искандар Ҳамроқулов синглиси билан бўлган воқеа ҳақида

Актёр, қизиқчи Искандар Ҳамроқулов «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида автоҳалокатга учраган пайти синглисидан кўпроқ меҳр кўргани ҳақида гапириб берди.

У 6-7 йил аввал автоҳалокатга учраганини айтди. Қизиқчи ўша пайти синглиси Севара Ҳамроқуловадан ҳақиқий сингил меҳрини кўрган. Актёр сингил жонкуяр бўлишини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб қўйишини таъкидлади.

«Бундан 6-7 йил олдин автоҳалокатга учрадим. Ўшанда шу пайтгача кўрсатилмаган меҳрни кўриб туриб, унда ҳам шундай меҳр бор экан деганман. Ўзи бизда азалдан шундай бўлган. Лекин ҳақиқий сингиллигини ўша ерда ҳис қиларкансиз. Ҳаёт сингил онадек бўлишини, жигарчиликда барибир сингиллар пешқадамроқ, жонкуярроқ бўлишини кўрсатди», дейди у.