«7 Юлдуз» давом этадими? Даврон Кабулов мазкур саволга жавоб берди
У ҳар йили юлдузлар таркиби ўзгаришини таъкидлади
«Миллион» жамоаси етакчиси, бошловчи Даврон Кабулов «7 Юлдуз» гала-концерти давом этиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, гала-концерт давом этади. Бошловчи бу йилги еттиликнинг базаси сақланиб қолгани билан таркиб ҳар йили бир хил бўлмаслигини айтди. Шунингдек, Даврон Кабулов ўзбек эстрадасида юлдузлар кўплигини таъкидлади.
«Худо хоҳласа, давом этади. Бу йил чиққан еттиталик тасдиқланган ва бундан буёғига фақат шулар чиқади деганимас. Ўзбек эстрадасида кўп хонандалар бор. Бу еттиталикдан ташқари, яна битта еттиталик қилсангиз, бўладиган юлдузлар бор. Рўйхат йилдан-йилга озгина таҳрирланиб, ўзгартирилиб борилади. База асосан туриши мумкин лекин ҳар йили бир хил таркиб бўлиб қолмайди», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Даврон Кабулов «7 юлдуз» молиявий жиҳатдан ўзини оқламаганини маълум қилганди. Шунингдек, у Райҳон ва Мунисани дуэт куйлашга қандай кўндирганини айтганди.




