Юлдузлар

Тимур Алихоновдан Дурдона Қурбоновагача: «тонировка» мавзусини олиб чиққан машҳурлар — видео

Қуйида уларнинг вайнлари берилади

Тимур Алихоновдан Дурдона Қурбоновагача: «тонировка» мавзусини олиб чиққан машҳурлар — видео

Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни машина ойналарини қорайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, енгил автомобилларнинг олд ён ойналарни қорайтириш 2,4 миллионни ташкил қилади. Қонун 1 июлдан кучга киради. Бундан олдин кўпчилик «’Тонировка’ жиноят эмас» шиори остида чиқишлар қилганди. Шунингдек, бундай қарор чиққани блогер ва вайнерларнинг эътиборидан четда қолмади. Қуйида бир қанча ижодкорларнинг вайнлари келтириб ўтилади.

Тимур Алихонов

Инстаблогер, вайнер Тимур Алихонов Instagram саҳифасида биринчилардан бўлиб шу ишга қўл урди. Хонанда ҳозирда ўзбек халқининг долзарб муаммоси «тонировка» эканини таъкидлаган. Шунингдек, у америкаликлар ва русларнинг ҳам муаммосини олиб чиққан.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Алихонов Тимур (@alixonov__timur)

Азиз Тўлаганов

«Little» жамоаси билан биргаликда ижод қиладиган Азиз Тўлаганов ҳам бу мавзуни эътибордан четда қолдирмади. Вайнер буни очиб беришда ношукур инсонларнинг ҳарактеридан фойдаланди. Азиз Тўлаганов видеосида «тонировка» текин бўлиши кераклигини айтган ва қачонки, шундай бўлса, машинаси ойналарини қорайтиришини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от BG’ATAN (@_tolaganoff)

Mitti.me

Инстаблогер, вайнер Улуғбек ҳам ҳамкасбларидан ортда қолмаган ҳолда бу мавзуда видеоролик тайёрлади. Актёрнинг бошқаларникидан фарқли жиҳати шундаки, у «тонировка» мавзуси ҳамма жойда айилаётганини кўрсатиб берган.

Жаҳонгир Хўжаев

«Аристократлар» жамоаси етакчиси, актёр Жаҳонгир Хўжаев ҳам машина ойналарини қорайтириш мавзусига қўл урди. У «тонировка»нинг нархи тушганидан хурсандлигини айтган. Актёр бу қарорни қўллаб-қувватлаган барча раҳбарларга раҳмат айтди.

Алишер Ботиров

«Миллион» аъзоси Алишер Ботиров жамоанинг 2020 йил декабрь ойидаги концертда шу мавзуни кўтариб чиққан. Актёр ўша саҳна кўринишида раис ролини ижро этган. Унга «Гўшт ва ёғнинг нархини туширайлик» деган таклиф берилганда, «тонировка»нинг нархини туширишини айтган. Алишер Ботиров ушбу видеони ўз саҳифасига жойлаб, «Туширдик қалай», дея изоҳ қолдирган.

Камол Қаҳҳоров

«Star House» собиқ аъзоси, тиктокер Камол Қаҳҳоров ушбу ҳолатдан кузатувчилари учун янги видео тақдим этди. У видеоси остида «’Тонировка’чиларнинг иши юришар экан», дея изоҳ қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от komol_vines (@komolqohhorov1)

Азамат Ахроров

Актёр, режиссёр Азамат Ахроров ҳам шу мавзуда янги видео жойлади. У ҳам «тонировка» қиладиганларнинг иши энди юришиб кетиши ҳақида вайн ишлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Azamat Axrorov (@azamat_axrorov)

Дурдона Қурбонова

Актриса, хонанда Дурдона Қурбонова машина ойналарини қорайтиришнинг нархи қиммат бўлган ва қонун чиққандан кейинги ҳолатларни солиштирган. Актрисанинг видеосида ҳам «тонировка» қилиб берадиган усталарнинг қандай ўзгариши акс этган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от АКТРИСА | МОДЕЛЬ | БЛОГГЕР (@durdona_kurbonova)