«Malibu»дан «Mercedes-Benz»гача: Янги машина сотиб олган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари
Қуйида улар ҳақида маълумот берилади
Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг деярли барчаси шахсий автомобилга эга. Уларнинг баъзилари «иномарка»ларни афзал кўрса, бошқалари «Chevrolet»га содиқ. Қуйида яқин орада ўзи учун машина сотиб олган машҳурлар ва уларнинг янги «тойчоқ»лари ҳақида маълумот берилади.
Муниса Ризаева
Актриса, хонанда Муниса Ризаева 2021 йил 29 cентябрь куни «Malibu 2» машинасини сотиб олган. Унга автомобиль билан биргаликда гул ҳам совға қилинган. Хонанда 9 cентябрь куни ўзининг машинасини сотаётганини маълум қилган эди. У 2019 йилда ишлаб чиқарилган «БМW Х7» машинасини сотувга қўйган.
«Энди менда ҳам ‘Chevrolet Malibu 2’ бор», — дея хурсанд эканини билдирган Муниса Ризаева.
Ҳозирда Муниса Ризаева «Mercedes G-Class AMG 63» автомобилини харид қилишни режалаштирмоқда. Бироқ хонанда уни кутиш учун ҳам 5-6 ой кераклигини таъкидлаган. Автомобилнинг нархи комплектация ва божхона харажатларисиз 156 минг долларни ташкил этади.
«Гелик менинг олдимга келгунча, ўзимникини минаман. Мен ҳали ҳам Гелендваген 63 ни хоҳлайман. Лекин 5-6 ой кутишга тўғри келади», — дейди актриса.
Зилола Ғуломова
Актриса Зилола Ғуломова Instagram саҳифасига видео жойлаб, «Gentra» харид қилганини айтиб ўтган. Шунингдек, унинг салондан чиқишини 3 ой давомида кутган. Актриса бунга қадар ҳам «Gentra» ҳайдаган. Бироқ, эски машинаси оқ рангда бўлган, янги машинасининг ранги эса қора рангда.
Озод Ҳуррамов
Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов машина олиши билан Алишер Узоқовнинг олдига борган. Биринчи Алишер Узоқов билан бирга машинани ҳайдаб кўрган. Озод Ҳуррамов отасидек кўрувчи актёрдан дуо олди. Блогер «Hyundai Sonata 2021» сотиб олган. Маълумот учун, инстаблогер сотиб олган автомобилнинг нархи 300-400 минг долларни ташкил қилади.
«Мана ҳозир отам билан бирга машинани ҳайдаб кўрмоқчимиз. Жаҳонгир ака сиз олдига ўтиринг. Машинани олишим билан отамнинг олдига бордим», — дейди у.
Ҳуснора Шодиева
Телебошловчи Ҳуснора Шодиева нархи 400 миллион сўм бўлган «Chevrolet Equinox» сотиб олган. Шунингдек, Худо томонидан севилган инсон эканини ва буни ҳар доим ҳис қилишини таъкидлади.
«Аллоҳ таола бизга амалга ошира олмайдиган орзуимизни юбормайди. Агар сизнинг орзуингиз фикрингизда пайдо бўлган бўлса, демак у ҳақиқат. Атрофдаги гап-сўзларга қулоқ солишнинг ҳожати йўқ. Улар сизнинг барча орзуларингиз мутлақо бемаънилик эканлигини такрорлайди. Аслида ундай эмас. Мен сизга ўз мисолим билан яна бир бор исботламоқчиман. Мен Хуснора Шадиева 28 ёшдаман ва мен қила оламан. Шунда сиз буни бажара оласиз. Мен ажойиб ҳаётимда содир бўлаётган барча мўъжизалар учун жуда миннатдорман. Мен Худо томонидан севилганман ва мен буни ҳар доим ҳис қилганман. Ура», — дейди у.
Ҳосила Раҳимова
Хонанда Ҳосила Раҳимова «Toyota Land Cruiser» машинаси 150 минг долларга сотиб олган. Хонанда автомашинани Дубайдан буюртма қилган. Шунингдек, у автоуловни тоғли ҳудудлардаги, чекка қишлоқлардаги халқ хизматига ҳам миниб боришини таъкидлаган.
«Ассалому алейкум, азизларим. Мана янги автомашина ҳам етиб келди. Қувончимни сизлар билан баҳам кўряпман. Машинага биринчи ўтиришим билан шундай ният қилдимки, Илоҳим, шу автомобиль халқимизнинг яхши кунларида хизмат қилсин. Тоғу тош, дала-дашт, чекка қишлоқларга ҳам соғ-саломат манзилга олиб бориб, яхши кунингизда хизмат қилайлик. Аллоҳга шукур», — дейди у.
Рухшона
Хонанда, актриса Рухшона қора рангли «Spark» машинасини сотиб олган. Автоуловнинг ҳозирдаги ўртача нархи 80 миллион сўмни ташкил қилади. Хонанда машинани ўз меҳнати билан ишлаб топган пулига сотиб олганини айтди. Шунингдек, актриса машинаси қора бўлса ҳам қалби оқ эканини таъкидлади.
«Нима янгилик деган эдингиз. Биз оиламизга тойчоқ олдик. Қора машина. Лекин қалбимиз оқ. Нима бўлганда ҳам ўз меҳнатимга машина олдим», — дейди у.
Каниза
Хонанда Каниза 2022 йилнинг биринчи ойини янги уй ва машина сотиб олиш билан бошлаганди. Унга ҳар гал онаси ва акаси ёрдам берган. Бу сафар Каниза ўз меҳнати эвазига уларни сотиб олган. Шунингдек, хонанда янги йилда барча яхши инсонларга омад, ичи қора инсонларга эса инсоф ва сабр тилаган.
«Янги 2022 йилнинг биринчи ойини янги уй ва машина билан бошладим. Алҳамдулиллаҳ. Ҳар гал онам ёки акам ёрдам қиларди. Бу галгиси пешона терим, ўз меҳнатим натижаси. Бу йил барча яхши инсонларга омадли келсин, ичи қораларга эса инсоф ва сабр тилайман», — дейди у.
Дилшод Назаров
Инстаблогер, актёр Дилшод Назаров кроссовер «Hongqi HS5» автомобилини сотиб олган. Блогер машинага 6 ой олдин яъни тўйига 15 кун қолганда тўлов қилган. Актёрнинг сўзларига кўра, шу вақт мобайнида ҳар куни машина қачон келишини сўраган. У машинани 6 минг долларга машина сотиб олган.
«Бугун жуда ҳаяжонли ва қувончли кун. Бу машина ҳар олти ойда сотувга чиқарилади. Мен тўйга ўн беш кун қолганда машинанинг пулини тўлаганман ва шу олти ой давомида ҳар куни қачон келишини сўраганман. Сизлар билан яна бир қувончли таассуротимни ўртоқлашдим», — дейди Дилими.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Ситора Фармонова
Хонанда, актриса Ситора Фармонова «Malibu Premier» автомобилини сотиб олган. У 1 кун ичида олдинги машинасни сотиб, банкдан пулини олиб, автосалондан янгисини олган. «Malibu»ни расмийлаштириш учун эса 1 соат вақти кетган. Ситора Фармонова автомобилининг ички кўринишини ҳам кўрсатган.
«1 куннинг ўзида машинамни эрталаб сотиб, банкдан пулни ўтказиб, автосалонга келяпман. Янги машинани олиш учун 1 соат вақтим кетди. Энди эса уйга қараб ҳайдаймиз», — дейди Ситора Фармонова.