Юлдузлар

Фото: ўзбек шоу-бизнес вакиллари турмуш қурганидан сўнг қанчалик ўзгарди?

Қуйида улар ҳақида маълумот берилади

Фото: ўзбек шоу-бизнес вакиллари турмуш қурганидан сўнг қанчалик ўзгарди?

Шоу-бизнес вакиллари ўз ташқи кўринишини тез-тез ўргартириб туради. Қуйида улардан бир нечтасининг никоҳ оқшомидан бери ўз кўринишини қай даражада ўзгартирганига гувоҳ бўласиз.

Муҳаммадисо Абдулхаиров

Актёр 1970 йил 16 август куни Тошкентда туғилган. 2011 йилнинг энг яхши актори деб топилган. Рафиқасининг исми Холида. Уларнинг 2 нафар ўғил фарзанди бор.

Дилдора Ниёзова

Дилдора Ниёзова 1978 йил 14 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Мактабни битиргандан сўнг пойтахтдаги «Эстрада цирк коллежи»да ўқиган. Хонанда 60 дан ортиқ қўшиқларни ижро этибгина қолмай, умумхалқ «Наврўз» байрамлари, «Ёшлар фестивалларида» ва кўплаб давлат тадбирларида иштирок этган.

Паризода

Паризода тўйида турмуш ўртоғи Шерали Сафаровга атаб «Бегим» номли қўшиқ айтган. Уларнинг тўйи 2012 йилда бўлган. Шерали Сафаров Паризодани биринчи марта Озодбек Назарбековнинг концертида кўрганини таъкидлаган. Кейин раққосани қидириб топган. Паризода турмуш ўртоғи у учун кўп курашганини айтди. Ҳозирда уларнинг 3 нафар фарзанди бор: 2 қиз ва бир ўғил. Уларнинг исми Эъзоза, Саъдия ва Абдулқодир.

Мавзуга доир:

  • «8 ойлик бўлгунча ҳам саҳнадан тушмадим». Паризода ҳомиладорлик вақтида тушган рақсларини эълон қилди — видео
  • Паризода қизининг туғилган кунига нима сюрприз қилганини кўрсатди — видео
  • Паризода илк бор ўғлининг юзини кўрсатди — фото
  • «Болаларимнинг ҳаммаси туғма раққос». Паризода бир ёшли ўғли қандай рақс тушишини кўрсатди — видео

Гулчеҳра Эшонқулова

Актриса 1981 йил 20 июнда туғилган. У 2015 йилда Шароф Шаропов билан турмуш қурган. Гулчеҳра Эшонқулова турмуш ўртоғидан 13 ёш катта. Жуфтлик ҳозирда Америкада яшайди. Уларнинг 2 нафар фарзанди бор.

Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева

Шоҳруҳхон ва Асал Шодиеванинг тўйи 2016 йил 5 июнь куни бўлиб ўтган. Ҳозирда уларнинг икки нафар фарзанди бор. Улар Муҳаммадюсуф ва Бахтиёр. Жуфтликнинг биринчи фарзанди Муҳаммасюсуф 2021 йил 3 сентябр куни 2 ёшга тўлганди. 12 январь куни эса Асал Шодиева иккинчи фарзанди Бахтиёрни Туркияда дунёга келтирган.

Мавзуга доир:

Қизми ё ўғил: Асал Шодиева иккинчи бор она бўлди

Шоҳруҳхон иккинчи ўғли билан илк учрашуви акс этган видеони эълон қилди

Асал Шодиева иккинчи ўғлини дунёга келтирганидан сўнг илк марта видео орқали кўриниш берди

Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева ўғлига қандай исм қўйгани маълум бўлди — видео

Мадина Мумтоз

Мадина Мумтоз 1990 йил 10-октабрда Тошкентда туғилган. Мадина Ўзбекистон консерваториясида таҳсил олган. Хонанда 2012 йил ишбилармон Мурод Чустий билан турмуш қурган. Бугунги кунда уларнинг уч нафар ўғил фарзанди бор. Актрисанинг 2013 йил Муҳаммад Юсуф, 2015 йил Муҳаммад Юнус ва 2020 йил Яҳя исмли фарзандлари дунёга келди

Мавзуга доир:

  • Мадина Мумтоз Туркиядаги ёйма озиқ-овқат бозоридан лавҳа тайёрлади — видео
  • «Буларни қилсангиз албатта озасиз». Мадина Мумтоз озиш учун нималар қилиш кераклигини айтди
  • «Шу умрбўйи жуда қаттиқ ёрдам берди». Мадина Мумтоз Раъно Ярашевадан эшитган ўгити ҳақида

Ойбек ва Нигора

Нигора Исмаилова 1988 йил 12 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У 5 синфда ўқиб юрган вақтларида, «Тантана» қўшиқ ва рақс дастасига қатнашган. Ойбек Алимов эса 1987 йил 8 октабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Хонанда Хамза номидаги мусиқа коллежини битирган. Улар «Акфа-Медиа» томонидан ўтказилган қўшиқчилик танлови ғолиби бўлган ва 2005 йилда гуруҳи тузилган. Ойбек ва Нигора 2008 йил «Ниҳол» мукофотини қўлга киритган. Уларнинг никоҳ тўйи 2015 йил 21 ноябрда бўлиб ўтган. Ҳозирда жуфтликнинг 3 нафар фарзанди бор. Уларнинг исми Имрон, Усмон ва Самия.

Мавзуга доир:

  • «Гўзаллик қурбонлик талаб қилади деб шуни айтса керак». Нигора диета сабаб қийналаётганини айтди
  • Нигора 3 ойлик қизи билан суҳбати акс этган видеони эълон қилди
  • «Буни катта бўлганида қайтариб беролмайман». Нигора 5 ойлик қизи учун ноодатий совға тайёрлатди — видео

Фаррух Раимов ва Дилсўз

Хонандалар Фаррух Раимов ҳамда Дилсўзнинг тўйи 2015 йил 15 апрелда Навоийда, 21 апрелда эса Тошкентда бўлиб ўтган. Фаррух интервьюларининг бирида тўйидан 4 йил олдин никоҳдан ўтгани ва бу маълум сабабларга кўра ошкор қилинмагани ҳақида айтганди. 2015 йил 18 октябрда уларнинг илк фарзанди дунёга келган. Гўзал ўз ижодий тахаллусини қизига исм қилиб беришга қарор қилган ва унга Дилсўз деб исм берган.

Мавзуга доир: Дилсўз тўpтинчи бор она бўлaётганини маълум қилди — фото

Даврон Кабулов

Даврон Кабулов ҳозирча шоу-бизнес вакиллари орасида тўйини ноодатий тарзда бошлаган ягона ижодкор. Унинг турмуш ўртоғи Эъзоза никоҳ оқшомида тўйхонага ёлғиз кириб борган. У Фаррух Зокировнинг «Ёр-ёр»и остига даврага кирган. Бошловчи эса уни ичкарида Жўрабекнинг «Бор бўлгим келар» қўшиғини айтиб кутиб олган. Бошловчига «Миллион» жамоасининг ҳозирги ва собиқ аъзолари куёв жўралик қилган. Жуфтликнинг тўйи 2016 йил 24 март куни бўлган.

Зиёда

Зиёда Қобилова 1989 йил 7 январда Тошкентда туғилган. Баъзи манбаларда 1989 йил туғилган деб кўрсатилган. Баъзи манбаларда эса 1987 йил туғилган деб ёзилган. Мактабдан сўнг хонанда Ҳамза номидаги мусиқа коллежига, сўнгра Ўзбекистон Давлат Санъат институтига ўқишга кирган. Унинг турмуш ўртоғи Элдор Солиҳов хонанданинг «Севади ёрим мани» номли қўшиғида клипида суратга тушган. Ҳозирда жуфтликнинг Камрон ва Имрон исмли ўғиллари бор.

Мавзуга доир:

  • Зиёда қандай қилиб 11 кг ортиқча вазндан халос бўлганини айтди
  • Зиёда давлат тадбирлари ва тўй бир вақтга тўғри келиб қолса қандай йўл тутишини айтди — видео

Шаҳзода Муҳаммедова

Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда Марат Хайруллаевичнин гникоҳ тўйи 2018 йил 28 ноябрь куни бўлиб ўтган. Уларнинг қизи Милана 2022 йил 22 апрелда дунёга келган.

Мавзуга доир:

  • Шаҳзода Муҳаммедова нима сабабдан турмушга чиққанидан сўнг фамилиясини ўзгартирмаган?
  • «Синмадим, давом этяпман». Шаҳзода Муҳаммедова 2021 йилда нималарни йўқотганини айтди
  • «Умуман кутилмаган». Шаҳзода Муҳаммедова эрига сюрприз тайёрлади — видео