Янгиликлар

Зоҳиршоҳ Жўраев отасининг қўшиқларини қай ҳолатда куйлаш мумкинлигини айтди — видео

«Отамнинг қўшиқларини куйлашга қаршилигимиз йўқ», — дейди у

Зоҳиршоҳ Жўраев отасининг қўшиқларини қай ҳолатда куйлаш мумкинлигини айтди — видео

Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев Instagram саҳифасида отаси Шерали Жўраевнинг қўшиқларини қай ҳолатда куйлаш мумкинлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, отасининг қўшиқларини куйланишга қарши эмас. Хонанда уларни келажак авлодга асл ҳолида етказиш тарафдорилигини таъкидлади. Шу сабабли Зоҳиршоҳ Жўраев ижодкорлардан отасининг қўшиқларини асл ҳолида куйлашни сўради. Шунингек, хонанда уларни ижтимоий тармоқ, телевидение ёки радио тарғиб қилиш мумкинмаслигини ҳам айтди.

«2021 йилда Президент қарорига биноан Муаллифлик палатаси ташкил этилганди. Бизнинг оиламиз биринчилардан бўлиб шу палата билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Яқинда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган таъқиқлар ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман. Отамнинг қўшиқларини куйлашга қаршилигимиз йўқ. Фақат бир илтимосимиз бор. Санъаткорлар қўшиқнинг асл ҳолатини бузмасдан айтсин. Чунки биз бу гўзал, шоҳ асарларнинг келажак авлодга асл ҳолида етиб бориш тарафдоримиз. Бир янгиликни айтиб ўтмоқчиман, отамнинг қўшиқларидан бемалол фойдаланишингиз мумкин. Фақат тўй хизматлари ва яхши кунлар, туғилган кунларда ижро қилсангиз бўлади. Фақат асл ҳолатини бузмасликни илтимос қиламиз. Отамнинг қўшиғини ижро этган талқинингизни ижтимоий тармоқлар, телевидение, радиода реклама қилиш, тарғиб қилишга рухсат беролмаймиз. Чунки биз уни асл ҳолатида етказиб бериш тарафдоримиз», — дейди у.