Янгиликлар

«Ўзимни йиғлашдан тўхтата олмаяпман». Азиза Низомова туғруқхонада бўлган ҳолат ҳақида гапирди — фото

У қиз фарзандли бўлганини таъкидлаб ўтган

«Ўзимни йиғлашдан тўхтата олмаяпман». Азиза Низомова туғруқхонада бўлган ҳолат ҳақида гапирди — фото

Актриса, хонанда Азиза Низомова Instagram саҳифасида туғруқхонада бўлган ҳолат ҳақида гапириб берди.

Азиза Низомова қиз фарзандли бўлган. Актриса туғруқхонада хурсандчиликдан ташқари оғир ҳолатлар ҳам бўлишини айтди. Хонанда ўша жойда бир аёлнинг фарзанди вафот этгани ҳақида ёзиб қолдирган. Унинг сўзларига кўра, туғруқхона ишчилари туни билан аёлни юпатиб чиққан. Азиза Низомова бу воқеани эшитгандан сўнг йиғидан ўзини тўхтата олмганини таъкидлади.

«Бу ерда хурсандчиликдан ташқари жуда оғир ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Эшитиб жуда ҳам кўнглим оғриди. Барча гўдаклар соғ-саломат туғилсин илоҳим. Ҳаёт эканмиз Худога шукур дейлик. Оёқ қўлимиз бут, эшитамиз, сўзлай оламиз. Бундан ортиқ бахт бормикан. Туғруқхона ишчилари тунни бир аёлни юпатиш билан ўтказди. Гўё бутун дунё унинг додидан титради. Бола онанинг қорнидалигида соғлиғи яхши бўлмаган. Лекин у аёл умидини узмай шу кунни кутган. Бу гапларни ёзиб, йиғлашдан ўзимни тўхтата олмаяпман», — деб ёзади хонанда.

Азиза Низомова 23 август куни илк бор она бўлганини маълум қилганди. У Instagram «stories»ида фарзандини 23 август куни дунёга келтирганини айтган. Бироқ хонанда боласи ўғил ёки қиз эканини айтмаган. Азиза Низомова кузатувчиларидан буни тахмин қилишни сўраган. Актриса туғруқ ҳақида обуначиларига айтиб беришни исташини айтган. У бу ҳақда кейинроқ батафсил пост ёзиб қолдиришини таъкидлаган.

«Она бўлдим. Вақт бўлганда, албатта, ҳаммаси қандай ўтгани ҳақида пост қўяман. Сизлар билан жуда ҳам бўлишгим келяпти. Туғруқхонада сумка ҳақиқатан жуда ҳам катта роль ўйнади. Бу сумка ҳақида кейинроқ яна тўхталиб ўтаман. Мен Республика перенатал марказидада туғдим», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Aziza Nizamova (@azizanizamova)