Янгиликлар

Жумадулла Раметов альцгеймерга чалингани айтилгандан сўнг илк бор кўриниш берди — видео

Актёр видеода Саида Раметова билан бирга чиққан

Жумадулла Раметов альцгеймерга чалингани айтилгандан сўнг илк бор кўриниш берди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жумадулла Раметов альцгеймер касаллигига чалингани маълум қилингандан сўнг илк бор Саида Раметова билан бирга кўриниш берди.

Актёр ҳаммани Қурбон Ҳайити билан табриклаган. Видеода уни қийналиб гапиргани ва сўзларни эсидан чиқариб қўйганини кўриш мумкин. Саида Раметова ҳам барчани табриклаган ва уларнинг соғлиги яхшилигини таъкидлаган.

«Ҳайит муборак бўлсин. Соғ-омон бўлинг. Худога шукур биз соппа-соғмиз. Ҳаммамиз ниятларимизга етайлик. Шундай байрамларнинг кўпини биргаликда кўриш насиб қилсин», — дейди Саида Раметова.

Жумадулла Раметов альцгеймер касаллигига чалингани ҳақида актёрнинг ўғли Азиз Раметов маълум қилганди. Актёрнинг сўзларига кўра, отаси маълум вақт хотирасини ҳам йўқотган. Касаллик бошланганига эса икки йил бўлган. Ҳаво исий бошлагани сабаб ҳасталик янада кучайган. Шунингдек, у касаллик асабдан келганини таъкидлади. Aйни вақтда Жумадулла Раметовда касалликнинг иккинчи босқичи кечмоқда ва у кун сайин оғирлашмоқда.