Янгиликлар

Жалолиддин Аҳмадалиев концертида ўғлини саҳнага олиб чиқди — видео

Хонанданинг ўғлининг исми Аҳмадали

Жалолиддин Аҳмадалиев концертида ўғлини саҳнага олиб чиқди — видео

Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев ўз концертида ўғли Аҳмадалини саҳнага олиб чиқди.

У 7-8 июнь кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида ўзининг яккахон концертини берди. Хонанда «Менда қолмади дил» қўшиғини куйлаётганда, ўғлини ҳам саҳнага олиб чиққан. Шунингдек, видеода унинг мухлислари таронага жўр бўлётганини кўриш мумкин.

Аввалроқ Жалолиддин Аҳмадалиев санъаткор бўлгунига қадар нима ишлар қилганини айтганди. У мактабни битириб, коллежга топширган. Бироқ Россияга ишлаш учун кетгани сабабли у ерда ўқимаган. Чет элда 3 йил, яъни 18 ёшдан 21 ёшгача ишлаб келган. У ерда автомобиллар ювиш шахобчасида ишлаган. Ўзбекистонга қайтгандан кейин ҳам шундай иш қилган. Кейинчалик косиб дўстига шогирдликка тушган.

«Маҳалламизда 18 мактабда ўқиганман. Мактабни битириб коллежга топширганман. Лекин у ерда ўқимаганман. Россияга ишлашга кетганман. У ерда 3 йил ишлаб келганман. Россияга 18 ёшда кетиб 21 ёшда қайтиб келганман. Акаларим ўша ерда ишлаган. Мени улар ишлашга чақирган. 3 йил автомобиллар ювиш шахобчасида ишлаганман. Орада қурилишда ишлаганман. Ўзбекистонга келиб ҳам автомобиллар ювиш шахобчасидада ишлаганман. Кейин косибчига шогирдликка тушганман. Шундай қилиб ҳозирги даражага эришганман», — дейди у.