Янгиликлар

Жаҳонгир Хўжаев рафиқаси туғилган кунида нима берганини кўрсатди — фото

Актёр 22 август куни туғилган

Жаҳонгир Хўжаев рафиқаси туғилган кунида нима берганини кўрсатди — фото

Телебошловчи, актёр Жаҳонгир Хўжаев Instagram саҳифасида рафиқаси Асал Абдуллаева унга туғилган кунида нима берганини кўрсатди.

Актриса эрини 22 август соат 00:00 да табриклаган. Асал Абдуллаева Жаҳонгир Хўжаевга торт берган. Телебошловчи Netflix’га фильм олишни ният қилган. Унинг хотини эса тортга айнан шундай сўзлар ёздириб берган.

«Ин ша Аллоҳ Netflix’га фильм оламан деб ният қилар эдим. Асал Абдуллаевадан ажойиб торт», — деб ёзади бошловчи.

Аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев Президент унга нима деганини айтганди. Президент тадбирдан сўнг саҳнага тушиб, ҳамма билан кўришган. Жаҳонгир Хўжаев Шавкат Мирзиёев у ва Амирхонга бир гап айтганини таъкидлади. Президент уларга тадбирда яхши бошловчилик қилганини айтган. Бошловчининг сўзларига кўра, бундан жуда ҳам хурсанд бўлган. Актёр мактабда «Олтин медаль» олганида ҳам бунчалик хурсанд бўлмаганини таъкидлаган.

«Президент саҳнага тушиб, ҳамма билан кўришди. Амирхонга ҳам, менга ҳам бир хил гап гапирибди. Тадбирдан кейин ҳамма бир-биридан Президент нима дегани ҳақида сўради. Асал билан кўришиб, унинг ёнидан ўтиб кетиб, менинг олдимда тўхтади. Кейин менга ‘Сен зўр бошловчи экансан. Тадбирни яхши олиб борар экансан. Шундай давом эт. Нима ёрдам керак бўлса, менга айт’, деди. Жуда хурсанд бўлиб кетдим. Мактабда ‘Олтин медаль’ олганимда ҳам бундай бўлмаганди», — дейди у.