Янгиликлар

Ўзбекистоннинг баҳорги туризм учун тавсия этиладиган масканлари — фото

Shoubiz.uz диққатга сазовор ҳудудлар ҳақида маълумот беради

Ўзбекистоннинг баҳорги туризм учун тавсия этиладиган масканлари — фото

Ўзбекистон ўзининг кўплаб тарихий-меъморий ёдгорликлари, турфа хил иқлими ва тез суръатларда ривожланиши билан бутун дунё диққатини ўзига тортмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон ташаббускор, маданият, тарих, анъана ва экзотик мамлакатларга қизиқувчилар учун мафтункор сайёҳлик йўналишларидан бирига айланмоқда. Қуйида баҳор фаслида ташриф буюриш мумкин бўлган диққатга сазовор масканларни келтириб ўтамиз.

Тошкент

Тошкент — Ўзбекистоннинг пойтахти ва Марказий Осиёдаги энг катта шаҳарлардан бири. Олис ўтмишдагидек ҳозирги пайтда ҳам Тошкент халқаро транспорт йўналишларининг чорраҳасидир.

Тошкент дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан биридир. 2009 йилда у ўзининг 2200 йиллигини нишонлаган. Ҳудуд тез суръатларда тарихий ёдгорликлар ва замонавий осмонўпар биноларнинг ўзаро уйғунлигида замонавий ривожланган халқаро мегаполисга айланмоқда.

Тунги Тошкент
Фото: «Uzbekistan Travel»
Амир Темур хиёбони
Фото: «Uzbekistan Travel»
Кечки Тошкент
Фото: «Uzbekistan Travel»
Тошкентда баҳор
Фото: «Uzbekistan Travel»
Тошкент телеминораси тунда
Фото: «Uzbekistan Travel»
Наврўз боғи
Фото: «Bugun.uz»

Самарқанд

Асрлар мобайнида Ўзбекистон шаҳарлари Буюк ипак йўли ва қадимий трансконтинентал магистраль ҳаётида муҳим роль ўйнади. Биргина Самарқанд эса «Буюк Ипак йўлининг юраги» деб ном олди.

Қадим даврларда Самарқанд «Ислом меъморчилиги марвариди», «Дунё кўзгуси» каби номлар билан таърифланган. Қадимийлиги билан Рим, Афина ва Вавилонга тенг бўлган Самарқанд ўзининг 2750 йиллигини нишонлади. Самарқанд буюк қўмондон ва Чингизхондан кейинги марказий Осиёнинг ҳукмдори Амир Темур даврида Буюк Мовароуннаҳр давлати пойтахти этиб танланганда ўзининг энг юқори гуллаб-яшнаш нуқтасига етди.

Бу вақтда кенг қамровдаги шаҳарсозлик ишлари амалга оширилди. Буюк ҳукмдор Самарқандда ўз даврининг энг моҳир ҳунарманд ва усталарини тўплади ва улар яратган ишлар асрлар мобайнида яшаб келмоқда. Амир Темурнинг невараси Улуғбек бу анъаналарни давом эттирди. Бугунда Самарқандаги ёдгорликлар гўзал ва улкан. Бу шаҳарда қадим харобалар, мадраса, мақбара ва минораларда сақланиб қолган қадим тарихнинг нафасини ҳис этиш мумкин.

Афсонавий Регистон майдони Марказий Осиёнинг такрорланмас меъморий ёдгорлигидир. Қадимда бу майдон Самарқанднинг савдо ва ижтимоий маркази бўлган. Бу ерда бир неча асрлик уч улкан бинолари Улуғбек, Шердор ва Тиллақори мадрасалари қад кўтарган.

Регистон майдони
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Гўри-Амир мақбараси қадим Самарқанднинг яна бир марваридидир. Буюк давлат ҳукмдори Амир Темур ва унинг икки невараси жумладан шарқнинг буюк олим ва мутаффакири Мирзо Улуғбек қабрлари жойлашган. Ҳаворанг лолаларнинг япроқлари тиғиз қилиб жойлаштириб чиқилган ғунчага ўхшаш Гўри-Амир мақбараси сайёҳлар учун жуда таниқли жой.

Гўри Амир
Гўри Амир
Бибихоним масжиди

Регистон майдони, Гўри-Амир, Бибихоним, Шоҳи-Зинда мақбаралари, Улуғбек расадхонаси ва шунингдек, бир қанча ёдгорликлар шаҳарга ташриф буюрувчиларни ўзига мафтун қилиб келмоқда.

Шоҳи-Зинда мақбараси
Улуғбек расадхонаси

Бухоро

Қадимдан Бухоро воҳанинг зич аҳолига эга маркази бўлиб келмоқда. Унинг ёши 2500 да. Қулай муҳут ва 140 дан ортиқ қадимий меъморий ёдгорликларни сақлаб қолган Бухоро сайёҳларнинг энг севимли жойларидан бири бўлиб қолаверади.

Ҳудди тўр билан қопланган Исмоил Сомоний мақбараси, улкан қўрғон ва Бухоро ҳукмдорининг мустаҳкам қароргоҳи Арк, Минораи Калон, жонли лабиринт каби кўплаб масжид ва мадрасалар, карвон-саройлар, ҳаммом каби ёдгорликлар муқаддас Бухоронинг тенги йўқ марваридларидан бўлиб қолади.

Исмоил Сомоний мақбараси
Бухоро Арки
Фото: «Bugun.uz»
Минораи Калон
Минораи Калон
Бухоро ҳунармандчилиги
Бухоро Арки ён қисми

Хива

Буюк ипак йўли давридан буён бутунлай сақланиб қолган шаҳар Хивадир. У «очиқ осмон остидаги музей» деб номланади. Шаҳар марказидаги кўплаб меъморий ёдгорликлар жойлашган Ичан-Қалъа мажмуаси XVIII аср охири ХИХ асрнинг биринчи ярмига тегишли. Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашгани ва бу ердан карвон йўли ўтганлиги сабабли Ичан-Қалъага дунёнинг тўрт томонига қараган тўртта дарвозалар қурилган. Қалъа деворининг баландлиги ҳудди ҳақиқий шарқ эртакларидаги каби шаҳарга мафтункор кўриниш беради.

Ичан-Қалъа мажмуаси
Хивадаги қадимий обидалар
Фото: Президент матбуот хизмати
Ислом-Хўжа минораси

Миноралар осмонга етай дейди, ва уларнинг орасида Ўзбекистондаги энг узун минора Ислом-Хўжадир. Уйларнинг текис томлари узра мақбара ва масжидларнинг чарақлаган кўк гумбазлари виқор билан туради. Хивада хон саройларидан бир қанчаси сақланиб қолган бўлиб улардан энг машхури маросимлар ўтказиладиган, хон дам оладиган ва хон харамлари яшайдиган зал жойлашган улкан Тош-ҳовли саройидир.

Тош-ҳовли саройи
Тош-ҳовли саройи

Ташқи томон ва девор мозайка безакли тошлар билан қопланган. Шаҳарнинг ажойиблигини билиш, тор кўчаларини ўрганиш ва очиқ осмон остидаги музейнинг асл тафтини ҳис қилиш учун бир кун ҳам камлик қилади.

Термиз

Кўп қиррали Ўзбекистон тарихи шубҳасиз унинг географик жойлашишини ҳам акс эттиради. Термиз мамлакатнинг энг жанубий шаҳридир. Термиз Амударё соҳилининг ўнг томонида карвон йўлида асос солинган бўлиб асосий порт сифатида 2500 йилдан буён шу вазифани бажаради.

Эрамизнинг бошларида Термиз Марказий Осиёнинг асосий буддизм маркази бўлган. Қоратепадаги тошга ўйилган будда монастири, Фаёзтепадаги Будда ибодатхонаси, кўплаб оҳакли лойдан қилинган будда ҳайкаллар қолдиқлари сайёҳ ва будда сиғинувчилар учун машхур жой.

Қоратепа
Фаёзтепа

Термиз фақатгина ўзининг будда дини ёдгорликлари билангина машхур эмас. Бу ерда ўрта асрлар бошига тегишли бўлган бир қанча қизиқарли тарихий ёдгорликлар ҳам бор. Уларнинг орасида Ҳаким ат-Термизийнинг қабри, Султон Саодат ансамбли (Х–ХVII асрлар) ва афсонавий Қирққиз қалъаси (IХ аср) мавжуд.

Ҳаким ат-Термизий мақбараси
Султон Саодат ансамбли
Қирққиз қалъаси

Қорақалпоғистон

Бугунда Қорақолпоғистон ҳозирги давр ва қадим ўтмишни боғловчи тирик риштасидир. Бу ер қизиқарли ва такрорланмас жойлари, кутилмаган топилмалари ва кашфиётлари билан ўзининг афсона ва сирларини бўлишишга тайёр.

Қорақолпоғистонда жойлашган Қирққиз, Аёзқалъа, Ишанқалъа мақбараси, бетакрор Тупроққалъа ва бошқа тарихий-меморий ёдгорликлар илмий ва маъданий қизиқишни уйғотади, маҳаллий ва чет эл сайёҳларни ўзига жалб қилади.

Ишанқалъа мақбараси
Тупроққалъа
Фото: Аёзқалъа / «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Андижон

Ўзбек шеъриятининг таниқли вакили, Муғаллар сулоласининг асосчиси, саркарда ва ҳукмдор Бобурнинг ватани. Бир вақтлар Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган, археологик ёдгорликлар ва тарихий обидаларга бой бўлган шаҳарга ташриф буюриш тавсия этилади.

Жомий меъморий мажмуаси
Фото: «Uzbekistan Travel»

Андижон шаҳрининг эски қисмида улкан мажмуа, мадраса, минора ва хонақони кўриш мумкин. Мажмуа бинолари ўзларининг ўлчамлари билан Марказий Осиёдаги энг йирик ва ажойиб анъанавий безакларидан бири билан эътиборни тортади. Миноранинг юзаси медальон шаклида нақш билан безатилган бўлиб, унинг ички қисмида Қуръон оятлари араб тилида ёзилган.

Мингтепа манзилгоҳи

Қадимий шаҳар харобалари Андижон вилоятининг Андижон шаҳридан 38 километр узоқликдаги Марҳамат туманида жойлашган. Булар қадимги Эрши шаҳрининг харобалари бўлиб, милоддан аввалги V-IV асрлардан эранинг IV асригача мавжуд бўлган Довон давлатининг пойтахти бўлиб хизмат қилган. Эрши кейинчалик Мингтепа номини олган. Қачонлардир Буюк Ипак йўли ушбу савдо шаҳри орқали ўтган. Қадимги Довон пойтахти хитой ёзма манбаларида эслаб ўтилган, бу ерда ҳунармандчилик ва деҳқончилик ривожланган ва айнан шу ерда машҳур «самовий отлар» Хитой императорининг саройи учун олиб кетилган, ҳатто бу ҳақда Искандар Зулқарнайннинг ўзи орзу қилган.

Қутайба ибн Муслим мақбараси

Қадимий мақбара Жалақудуқ тумани Пахтакор қишлоғида, Андижон шаҳридан 28 километр узоқликда жойлашган. Араб қўмондони Қутайба ибн Муслим Боҳилий 715 йилда янги сайланган халифа Сулаймонга итоат этишдан бош тортган исёнчилар томонидан ўлдирилган.Унинг қабри жойлашган қабристон тарихчи Наршахий томонидан «Мозорбува» номи билан тилга олинади.

Бобур боғи
Биби Сешанба

Фарғона

Замонавий Фарғона — иқтисодиёти ва маданияти ривожланган йирик саноат маркази. Бу ерда амалий санъат, шеърий адабиёт ва таълим анъаналари сақланиб қолган. Шаҳарга ташриф буюрганингизда қуйидагиларни кўришингиз мумкин:

  • Марказий боғ ва ал-Фарғоний ёдгорлиги;
  • Ўлкашунослик музейи ва қўғирчоқ театри;
  • «Янги Чек» ва «Нур-Жомий» масжидлари;
  • Рус драма театри;
  • «Офицерлар уйи».
Фарғона ижодкорлар боғи
Ал-Фарғоний ҳайкали
Худоёрхон ўрдаси
Риштон кулолчилик мактаби
Риштон кулолчилик мактаби
Фото: Президент матбуот хизмати

Наманган

«Гуллар шаҳри» Наманган ўзининг тарихий аҳамияти, шинам кўчалари ва эски бинолари билан ажралиб туради. Бу эрда бир қаватли анъанавий уйлар ва ғайриоддий биноларни топишингиз мумкин:

  • Мулла-Қирғиз мадрасаси;
  • Намангани мақбараси;
  • Афсоналар боғи;
  • Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи;
  • Хўжа Амин Кабри мақбараси;
  • Мавлон-Бува мажмуаси.

Наманган яқинида қадимий Чадак қишлоғи мавжуд. У Чодаксой дарёси водийсида жойлашган. Қишлоқ тўрт минг йиллик тарихга эга. Бундай улуғ ёшга қарамай, қишлоқ Марказий Осиё қишлоғининг анъанавий шаклини сақлаб қолди.

Чадак қишлоғи

Чодак ўзининг боғлари, ёнғоқзорлари ва булоқлари билан машҳур. Аммо қишлоқнинг диққатга сазовор жойи – «Йиғлаётган қоятош». Бу жой ўзининг гўзаллиги саҳро ўртасидаги кўкаламзорга ўхшайди. Қадимги даврларда савдо карвонлари шу ерда тўхтаб, ҳарбий йўллар ҳам шу жой орқали ўтган.

Бу жой узоқ саёҳатдан сўнг дам олиш ва тоза сувни захира қилиш учун энг яхши тўхташ жойи бўлган. Айнан шу жойдан Искандар Зулқарнайн ҳам ўз қўшини билан ўтган. Олимларнинг тахминига кўра, бу ерда у кучни тиклаш учун узоқ вақт қолган. Зулқарнайндан сўнг бу жой машҳур бўлиб, Кушон подшолигининг марказларидан бирига айлангандан.

«Йиғлаётган қоятош» — бу кичик тоғ шаклланиши бўлиб, унинг тепасида қорлик жойлашган. Сув қоядан пастга тушади ва қоятош пўпанак ва ботқоқ ўсимликлари орқали кўз ёшларини тўкаётгандек туюлади. Афсонага кўра, қоятош – бу тақдир тақозоси билан севгилисидан ажралишга мажбур бўлган севиб қолган қиз. Ажралиш ғамидан куйган қиз «абадий йиғлайдиган қояга» айланган. Қизиғи шундаки, оқаётган сув ҳатто қишда ҳам музламайди ва шифобахш ҳисобланади. Тошнинг ичида кичик нишаблик мавжуд. Унинг ичига кириб тилак тилаш мумкин, севишганлар ёки ёлғиз инсонлар ўз севгилиларини топиш тўғрисида тилак тилашади.

Намангани мақбараси
Афсоналар боғи
Хўжа Амин Кабри мақбараси
Мавлон-Бува мажмуаси

Жиззах

Жиззах воҳаси узоқ тарихга эга бўлиб, минтақа табиати сизни бир лаҳзада ўзига тортади.

Бахмал ва Ғаллаорол туманларида «Темир Дарвоза» деб номланган ажойиб ерости йўлларини кўриш мумкин. Жиззах вилоятидаги Қизилқум чўлининг жануби-шарқий қисм қирғоқларида ўтовлар манзилгоҳи жойлашган Айдаркўл кўли кўркамлиги билан саёҳатчиларни ўзига ром қилади. Эрта баҳорда эса бу ерда пушти фламинголарнинг тўдасини кўриш мумкин.

Минтақа Ўрта Осиёнинг воҳаси деб номланиб, кўплаб шифобахш булоқлар, миллий боғлар, қўриқхоналар, кўплаб мевали ва ёнғоқ дарахтлари ўсадиган чиройли боғларга эга ҳудуддир.

Даволаниш ва соғлиқни тиклаш ҳамда кучга тўлиш учун айнан шу ерга сайёҳлар келишади. Ажойиб тоғ ҳавоси, тоза минерал сув, соғлом мева ва сабзавотлар мўъжиза яратади.

Бу ерда соғлиқни тиклашни минтақадаги бир нечта диний обидаларни зиёрат қилиш билан бирга олиб бориш мумкин.

Зомин санаторийси
Фото: «Bugun.uz»

Навоий

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида Тўдакўл кўли бор. Унинг қирғоғида қуёш нуридан ҳимоя қилувчи соябонлар ўрнатилган пляж жиҳозланган.

Тўдакўл
Тўдакўл

Шунингдек, коттежлар, меҳмонхоналар, замонавий кафе ва ресторан, ошхона, болалар учун ўйин майдончалари, шунингдек сув аттракционлари ва бассейнлар мавжуд. Бу республиканинг барча ҳудудлари ва чет эллик меҳмонлар учун дам олиш маскани бўлибгина қолмай, Навоий ва тоғ-металлургия комбинати ишчилари учун ҳам энг машҳур дам олиш масканларидан бири ҳамдир.

Rabat-i Malik Caravanserai

Навоийдан 23 километр узоқликда бир пайтлар карвонлар ўтган жойда бир пайтлар кўркам бўлган ХI асрга оид сарой қолдиқлари – Работи Малик («подшоҳ қалъаси» деган маънони англатади) карвон саройи жойлашган. Маҳаллий аҳоли омон қолган пештоқларга «Бухоро дарвозалари» деб ном берган.

Работи Малик ХI-ХII асрларда Мовароуннаҳр ерларига эгалик қилган Қорахонийлар сулоласидан бўлган туркий ҳукмдорларнинг чўлдаги мустаҳкам қароргоҳи бўлган. ХIII асрдан бошлаб, Ўрта Осиёнинг мўғуллар истилосидан кейин, ХVIII аср бошларига қадар Работи Малик савдо карвонлари учун карвон сарой вазифасини ўтаган.

Қароргоҳда яшаш хонаси, ошхона, ҳаммом, масжид ва отхоналар мавжуд эди. Дарвозадан унчалик узоқ бўлмаган жойда ҳозирги кунгача сақланиб қолган сув таъминоти манбаи — Сардоба жойлашган эди. Бу ердан Буюк Ипак йўли йўналишларидан бири ўтган.

Rabat-i Malik Caravanserai

Бугунги кунда сақланиб қолган карвонсарой харобалари ва кириш пештоқинигина кўриш мумкин. Карвонсарой биринчи марта ХИХ асрнинг ўрталарида тилга олина бошланди. Унинг кўриниши саёҳатчиларнинг расмларига асосан, шунингдек, ўтган аср археологик қазишмалари натижаларига кўра 27 ёшли табиатшунос А.Леманнинг ёдгорлик эскизига асосан қайта тикланган.

Карвонсаройнинг кириш жойи саккиз қиррали ва себарг нақш кўринишидаги ғишт билан қопланган. Олд қисми аркасининг периметри эпиграфика камари билан безатилган.

Қашқадарё

Вилоят Қашқадарё дарёсининг ҳавзасида Помир-Олой тоғининг ғарбий қиялигида жойлашган. Ҳудуд об-ҳавоси экологик жиҳатдан энг тоза бўлган Қашқадарё воҳасида жойлашган энг сара манзиллардан биридир. Қашқадарё номи бир неча маъноларни англатади, жумладан «қумда йўқолаётган дарё» ва «шаффоф ва тоза дарё»дир.

Вилоятнинг маркази Қарши шаҳри 2006 йилда ўзининг 2700 йиллигини нишонлаган.

Помир-Олой тоғлари этагидаги континентал (айрим жойларда эса ҳатто субтропик) иқлим туфайли бу минтақа ўзининг тоза табиий ландшафтлари, гўзал наботот ва ҳайвонот олами билан саёҳатчиларни мафтун қила олади. Минтақа ҳудудида Китоб, Ҳисор ва Қизил-Сой каби бир неча машҳур қўриқхоналар мавжуд.

Айнан мана шу тоғолди ҳудудларида табиатнинг қимматбаҳо мевалари — анор, беҳи, шафтоли, нок, гилос, лимонлар етиштирилади. Шу билан бирга кўп турдаги сабзавотлар, қуруқ мевалардан бодом, писта ва ёнғоқлар ҳам етиштирилади. Кенг ўтлоқ ва далаларида яшил ўт-ўланлар чорвачилик ҳайвонларини боқишда хизмат қилиб келмоқда. Бу бойликларнинг барчаси иссиқ қуёш остида, кенг далалар бағрида жойлашган.

Тоза об-ҳаво ва чиройли табиат билан бирга ҳудуд қадимий шаҳарлар ва архитектура харобалари билан бойдир. Буюк саркарда Амир Темурнинг ватани бўлмиш Шаҳрисабз шаҳри UNESCO’нинг бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

Амир Темур мажмуаси
Шаҳрисабз шаҳри

Сирдарё

Марказий Осиёнинг энг узун дарёларидан бири — Сирдарё бўйида жойлашган минтақа экологик туризмни ривожлантириш учун катта имкониятларга эга. Шунингдек, минтақада балиқ овлаш ва агротуризм жуда машҳур.

Минтақанинг тарихи 3 минг йил олдин, ушбу ҳудуддаги дарёлар ва тоғ сойлари бўйидаги биринчи аҳоли пунктлари пайдо бўлиши билан вужудга келган. Сирдарё вилоятидаги Сават ва Ховос қишлоқлари араб географларининг қадимий асарларида тилга олинган. Ўрта асрлардаги Нурота шаҳрининг харобалари минтақанинг муҳим тарихий ёдгорликлари сирасига киради. Энг қадимий ёдгорлик Сайхунобод вилоятида жойлашган бўлиб, 40 гектар майдонни эгаллайди.

Сиз минтақага балиқ ови учун боришингиз мумкин, чунки Сирдарёда жуда кўп балиқлар учрайди – йирик зоғорабалиқ ва хумбош балиқдан тортиб илонбалиқ ва судакларгача! Сирдарё – унутилмас хушбўй ҳиди ва ширин таъми билан бутун дунёга машҳур бўлган Мирзачўл қовунининг ватанидир.

Сирдарё вилояти пахтачилик, пиллачилик, полизчилик ва чорвачиликка ихтисослашган. Вилоятда Сирдарё электр станцияси ва Фарҳод гидроэлектростанцияси ишламоқда, улар мамлакатдаги барча электр энергиясининг 1/4 қисмини ишлаб чиқаради.

Тошкент вилояти

Воҳанинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Бу ерда тош даври одамлари манзилгоҳларининг излари, бронза даври манзилгоҳларининг қолдиқлари ва кўҳна қалъа, қўрғонларнинг харобалари, ҳамда қоятошга уйилган расмлар топилган.

Аммо бу ўлка нафақат қадимий тарихи билан балки, бой тоғолди табиати билан ўзига жалб этади. Сиз бу ерда дам олувчилар учун барча шароитларга эга Чорвоқ сув омбори қирғоқларида қуёшда тобланишингиз, Угам-Чотқол табиий парки бўйлаб саёҳат қилишингиз, сирли ғорлар, тоғли шаршаралар ва ойнадек тоза кўлларни ўзингиз учун кашф этишингиз, шунингдек, Угам, Чотқол ва Пском тезоқар сойларида сузиб тушишингиз мумкин.

Қишки мавсумда эса вилоятнинг Амирсой, Чимён, Билдирсой ва Янгиобод тоғ-чанғи дам олиш масканларида дам олишингиз мумкин. Тоғ-чанғи туризмининг асосий мавсуми ноябрь ойидан март ойигача давом этади. Мулойим иқлим, шамолнинг йўқлиги, чанғи пойгаси ва тез тушиш учун йўлакларнинг кўплиги тоғ-чанғи спорти учун ажойиб шароитларни яратади.

География

Тошкент вилояти Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида, Тянь-Шань тоғи билан Сирдарё дарёси оралиғида жойлашган. Вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ҳисобланади.

Янги Ўзбекистон боғи
Чорвоқ дам олиш маскани
Сўқоқсой
Қибрай
«Амирсой» дам олиш макскани
«Амирсой» дам олиш макскани
«Билдирсой» дам олиш макскани

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube