Янгиликлар

«Ўзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга» — Владимир Дервенёв

У Ўзбекистонга келишни орзу қилганини айтди

«Ўзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга» — Владимир Дервенёв

Россиялик инфлюенсер Владимир Дервенёв Telegram’даги «Uzbektourism.uz» каналига берган интервьюсида Ўзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эгалигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, анчадан буён Ўзбекистонда бўлишни орзу қилган. Владимир Дервенёв ўзбек халқининг меҳмондўстлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у туризм соҳаси йилдан-йилга фақат яхшиланишига ишонишини айтди.

«Анчадан бери тарихлар чорраҳаси ҳамда ажойиб маданий меросга эга бўлган ушбу масканда бўлишни орзу қилардим. Халқингизнинг меҳмондўстлигинику сўз билан таърифлаб бўлмайди!

Ўзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга. ‘Ипак йўли’ халқаро туризм ва маданий мерос университетининг таълимга оид ресурслари билан мавжуд камчиликлар бартараф қилинишига шубҳа йўқ. Туризм соҳаси йилдан-йилга фақат яхши бўлишига ишонаман.

Таъкидлаш лозимки, Самарқанддаги логистика билан кўп ютуқларга эришиш мумкин – Бухорогача 1,5 соат, 2 соат Тошкентгача поездда қатнаш, шунингдек, ажойиб янги аэропорт – туризм соҳаси учун бундан яхши шароит бўлиши мумкин эмас.

Умид қиламанки, яқин орада дўстларим билан бирга яна келамиз, чунки улар бу ерга қандай бориш, нималарни кўриш мумкинлигини ҳақидаги сўрашмоқда», — дейди у.