Янгиликлар

Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова вафот этди

Марям Ихтиёрова 1939 йилда Хоразмда туғилган

Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 22 март, сешанба куни вафот этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Марям Ихтиёрова 1939 йилда Хоразм вилояти Янгибозор туманида туғилган. У 1963 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1959 йилдан бошлаб Муқимий театрининг актрисаси бўлиб ишлаган.

Кўп йиллик фаолияти орқали у «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», 1997 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» каби унвонлар ҳамда 2016 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. Марям Ихтиёрова 1963 йилда актёр Бахтиёр Ихтиёровга турмушга чиққан. Улар ҳаётлари давомида икки ўғил ва бир қиз фарзандли бўлган. Оила 35 йиллик турмушдан кейин ажрашган.

Марям Ихтиёрова 2007 йилда Элёр исмли кичик ўғлидан айрилган. Ушбу йўқотишдан сўнг актриса инфаркка чалиниб, бир неча ой касалхонада даволанган.