Янгиликлар

«Ўзбегим гўзали». Асал Шодиева янги образини намойиш қилди — фото

Актрисанинг кузатувчилари уни ижобий қабул қилган

«Ўзбегим гўзали». Асал Шодиева янги образини намойиш қилди — фото

Актриса, хонанда Асал Шодиева Instagram саҳифасида янги образини намойиш қилди.

У миллий кийимда фотосессия қилган ва ундаги суратларини бир нечтасини саҳифасига жойлаган. Бу унинг обуначилари томонидан ижобий қабул қилинган. Хонанданинг кузатувчилари унга миллий кийим ярашгани ҳақида ёзган. Улар Асал Шодиеванинг озгани ва очилиб кетганини таъкидлаган. Шунингдек, актрисанинг обуначиларидан бири уни турмушга чиқмасидан олдин Фарруҳ Соипов билан жуфтлик сифатида тасаввур қилганини айтган.

«Миллий Миллийча», — деб изоҳ ёзади хонанда ўзининг пости остида.

 

View this post on Instagram

 

Публикация от @asalshodieva

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лоланинг янги образи мухлислар томонидан танқид қилинганди. У видеони Instagram саҳифасида эълон қилган. Изоҳларда эса унга кўпчилик салбий фикр билдирган. Баъзилар у қўрқинчли фильмда суратга тушиши кераклигини айтган. Актриса пардозни орттириб юборгани ҳақидаги фикрга эса, бу одатий кўриниши эмаслиги, фақат «съёмка» учун шундай образ танланганини таъкидлаган. Кузатувчилар унинг бўйнини ҳам муҳокама қилган. Бир нечта обуначилар бу Европа моделларининг услуби эканини айтган.

Шунингдек, хонанданинг ўзи видео остидаги изоҳда унинг аёллик кучи бошқаларни илҳомлантиришини таъкидлаган. Бу гапни унга кузатувчиларидан бири айтган. Лоланинг кучлилиги у аёлни илҳомлантирган, рағбатлантирган, ёрдам берган ва ҳаётини ўзгартирган.

«Кечки ҳайратда қолдирадиган контент. Буни пост қилиш учун жуда чиройли экан деб ўйлаб қолдим. Кўпчилигимиз мақтовлар олганида шундай туйғуларни бошдан кечиради. Биз буни ҳақиқат сифатида қабул қилиш ва уларга раҳмат айтиш ўрнига, уларни рад этамиз. Бир куни мен гўзал, муваффақиятли, истеъдодли қиз билан учрашдим. У менга аёллик кучим уни илҳомлантириши, рағбатлантириши, ёрдам бериши ва ҳаётини ўзгартиришини айтди», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

Аввалроқ Дурдона Қурбонованинг янги образи муҳокамаларга сабаб бўлганди. ўзгариб кетган. Шу сабабли ҳам видео остига кўплаб кузатувчилари турли танқидлар билдирган. Улардан айримлари бу Дурдона Қурбонова эмаслигини айтган бўлса, айримлари актриса бутунлай ўзгариб кетганини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от АКТРИСА | МОДЕЛЬ | БЛОГГЕР (@durdona_kurbonova)

Шунингдек, Луиза Расулованинг либоси мухлислари томонидан кескин танқид қилинган. Актриса уни «Uzbekistan Fashion week»да кийган. У подиумга чиқишдан олдинги тайёргарлик жараёни акс этган видеони эълон қилган. Актриса тилларангли мунчоқлар билан безатилган тор кўйлакда кўриниш берган. Унинг кўкрак қисми ҳам очиқ бўлган. Актрисанинг кузатувчилари айнан шу сабаб унга салбий фикрлар билдирган. Улардан бири бундай кийим ўзбек аёли учун уятлигини ёзган. Бироқ Луиза Расуловага ижобий фикр билдирганлар ҳам бор. Изоҳларда уни ўзбек Ким Кардашьяни деб ҳам аташган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Luiza Rasulova (@luiza_rasulova)