Янгиликлар

Зарина Низомиддинова тез кунда ҳаётида бўладиган янгиликни эълон қилди — фото

«Муҳим янгилик», — дейди у

Зарина Низомиддинова тез кунда ҳаётида бўладиган янгиликни эълон қилди — фото

Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида тез кунда ҳаётида бўладиган янгиликни эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу мухлислари учун муҳим янгилик. Актрисанинг турмуш ўртоғи асли қирғизистонлик. Шу сабабли улар тез орада Қирғизистонга боради. Зарина Низомиддинова ўша пайти мухлислари билан кўришишини таъкидлади. У кичик ўғли Саидмумарни яқинлари билан таништиришини ҳам айтган.

«Ҳурматли обуначилар! Қирғизистонлик азиз мухлисларим учун муҳим янгилигим бор. Турмуш ўртоғимнинг туғилган жойи Қирғизистон ва тез орада бутун оиламиз билан олдингизга борамиз. Албатта, Саидумарни шу пайтгача фақат Instagram орқали кузатиб келаётган яқинлари билан таништирамиз. Менинг обуначиларим орасида Қирғизистон аҳолиси борми ва мен билан учрашишни хоҳлайсизми?», —дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ZarinaNizomutdinova (@zarinanizomutdinova)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарина Низомиддинова эрининг касбини маълум қилганди. У Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда обуначиларидан бири актрисадан турмуш ўртоғининг касбини сўраган. У эрининг касби тадбиркорлик эканини айтган.

«Турмуш ўртоғим тадбиркор. У 44 ёшда. Эримнинг миллати ўзбек. Лекин Қирғизистондан туғилиб ўсган. Турмуш ўртўгим асли Қирғизистонлик. Биринчи навбатда қатъиятлилиги учун яхши кўраман. Лекин умуман олганда, у меҳрибон, қалби пок инсон», — дейди актриса.

Шунингдек, хонанда эри Қирғизистонда туғилиб ўсганини ва миллати ўзбек эканини таъкидлаган. Актрисанинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғини қатъиятлилиги, меҳрибон ва қалби пок инсон бўлгани учун севади.

Актриса кинога қайтганини ҳам маълум қилганди. Актриса катта танаффусдан сўнг кинога қайтмоқда. Тез кунда у суратга тушаётган сериалнинг «съёмка» жараёнлари бошлади. Зарина Низомиддинова ҳозирча ушбу лойиҳасининг номини сир тутмоқда.

«Тез кунда катта танаффусдан сўнг
менинг иштирокимдаги янги сериалнинг суратга олиш жараёнини бошлаймиз Худо хоҳласа», — деб ёзади актриса.

Шунингдек пост остида хонанданинг кузатувчиларидан бири сериал Ўзбекистон ёки Россияники экани ҳақида сўраган. Зарина Низомиддинова эса сериал Ўзбекистонда суратга олинишини айтган.