Янгиликлар

Зарина Низомиддинова кинога қайтди — фото

Актриса ҳозирда оиласи билан Россияда яшайди

Зарина Низомиддинова кинога қайтди — фото

Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида ўзбек киносига қайтаётганини маълум қилди.

Актриса катта танаффусдан сўнг кинога қайтмоқда. Тез кунда у суратга тушаётган сериалнинг «съёмка» жараёнлари бошлади. Зарина Низомиддинова ҳозирча ушбу лойиҳасининг номини сир тутмоқда.

«Тез кунда катта танаффусдан сўнг
менинг иштирокимдаги янги сериалнинг суратга олиш жараёнини бошлаймиз Худо хоҳласа», — деб ёзади актриса.

Шунингдек пост остида хонанданинг кузатувчиларидан бири сериал Ўзбекистон ёки Россияники экани ҳақида сўраган. Зарина Низомиддинова эса сериал Ўзбекистонда суратга олинишини айтган.

Аввалроқ Зарина Низомиддинова киноларда роль ўйнамаётганининг сабабини айтганди. У икки йилдан буён ижод қилмай қўйган. Бунинг сабабини эса фарзандли бўлгани билан изоҳлаган. Лекин, тез орада яна ижодга қайтишини таъкидлаган.

«Мен икки йилдан буён ижод қилмаяпман. Сабаби фарзанд кўрдим, иккинчи бор она бўлдим, кичик танаффусдаман. Лекин албатта ижодга тез орада қайтаман. Аммо олинаётган сериал ва фильмларимизни кўриб турибман. Бир-биридан сифатсиз ва бемаъни фильм ва сериалларимиз кўпайиб бормоқда. Аммо кам бўлса ҳам сифатли проектлар бўлмоқда. Масалан Бахтиёр Сафаровнинг Қадам, Мени асра сериали, ёки Дурдона Тўлаганованинг Шукрона, Севги ва Сенсиз сериаллари халқимиз қалбидан алоҳида жой эгаллади, десам муболаға бўлмайди», — дейди Зарина Низомиддинова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ZarinaNizomutdinova (@zarinanizomutdinova)

 

Шунингдек, у санъатга қачон қайтишини айтгaнди. Заринанинг сўзларига кўра, бу савол унга кўп берилади. Актриса бунинг жавобини аниқ билмаслигини айтган. Зарина Низомиддинова фильм ва сериаллардан яхши таклиф тушса, албатта ўйнайди.

«Шу савол жуда ҳам кўп. Билмадим. Фильм ва сериаллардан яхши таклиф бўлса, албатта ўйнайман», — деб ёзади Зарина Низомиддинова.